07:10 11 Декабр 2017
Эфир
Россия  президенти  Владимир Путин. Архив суръат

Путиннинг иш фаолиятини 83% россияликлар мақуллади

© Sputnik/ Михаил Климентьев
Дунёда
Ҳавола олиш
5601

Ушбу кўрасаткич ўтган ойникига қараганда 4%га камайди.

 

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россияликларнинг кўпчиллиги президент фаолиятини маъқуллайди, деб хабар берди РИА Новости "Левада-центра" ўтказган сўровга асосланиб.

Ҳозирги кунда президент фаолиятини 83% россияликлар маъқуллаяпти, июлда – 87%, июнда – 89% эди. Ўтган йилнинг августида ушбу кўрстаткич 84%ни ташкил қилганди, 2013 йилнинг августида эса — 63%.   

Сўралганларнинг ярмидан кўпи мамлакатда ишлар тўғри йўналишда кетаяпти, учдан бир қисми эса – нотўғри йуналишда, деб ҳисоблайди.  

Бош вазир Дмитрий Медведевнинг фаолиятини аҳолининг 60% маъқуллайди. 2014 йилнинг августига қараганда ушбу кўрсаткич 11%га тушиб кетди. Давлат Думаси фаолиятини сўралганларнинг бор йўғи 47% маъқуллади.

Энг ишончга сазовор сиёсатчилар ким, деган саволга: Владимир Путин (58%), мудофаа вазири Сергей Шойгу (25%), бош вазир Дмитрий Медведев (19%) ва ТИВ Сергей Лавров (19%), — деб жавоб беришди.

 

Асосий мавзулар