11:37 12 Декабр 2017
Эфир
Россия президенти В. Путин Миср президенти А.Ф.ас-Сиси билан учрашди.

Россия ва Миср президентлари Москвада учрашишди

© Sputnik/ Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
7310

Икки мамлакат раҳбарлари хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг учрашуви тугади, деб хабар берди РИА Новости.  

Ас-Сиси, Миср Россия билан қурол-яроғ, мутахассислар таёрлаш, тажриба алмашиш ва тероррчиликка қарши кураш борасида келажакда ҳам ҳамкорлик қилишдан умидворлиги билдирди. Миср ва  Россия Яқин Шарқ муаммоси бўйича ўхшаш нуқтаи назарга эга эканликларини таъкидлади.

“Биз, хусусан, Сирия можаросини сиёсий йўл билан Женева коммюникеси асосида ҳал қилиш кераклигини тасдиқладик”, — деди Миср раҳбари.

Томонлар Фаластин муаммосини, шарқий Иерусалимда мустақил давлат тузиш йўли билан,  тез орада ҳал қилиш зарур эканлигини тасдиқлашди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакатнинг келажакдаги ҳамкорлиги, хусусан қўшма энергетик лойҳалар ҳақидаги ҳамкорликка тегишли бир қатор масалаларни кўриб чиқишди. Миср президенти айтишига қараганда, ушуб мавзулар шу йилнинг охиригача Мисрда бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик комиссиясиниг ўнинчи кенгашида ҳам кўриб чиқилади.

Музокаралар якунида Путин, Россия, Миср ва БАА томонидан ташкил қилинаётган инвестиция фонди, йирик лойҳаларни амалга оширишда ёрдам беради. Миср, яқин орада, Суец канали ҳудудида Россия ишлаб чиқариш зонаси ташкил қилиш бўйича амалий ишлар қилинишидан умидворлигини билдирди.  

Ундан ташқари, президентлар Мисрга буғдой экспорти ҳажмини ошириш ҳақида келишиб олдилар. Шу сабабдан томонлар Миср ҳудудида буғдой сақлашга тегишли бўлган инфрақурилма объектлари қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Асосий мавзулар