19:25 07 Декабр 2016
Эфир
Сотрудник ФМС проверяет документы. Архив суръат

Россия Федереал Миграция Хизмати (ФМХ) россия фуқаролигини олиш жараёнини осонлаштиради

© Sputnik/ Александр Уткин
Дунёда
Ҳавола олиш
415 0 0

Янги қонун лойҳаси “алоҳида вазиятларда” фуқаролик олиш жараёнини осонлаштиришни кўзда тутган.

 

ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. ФМХ фуқаролик олиш тартибига ўзгариш киритади, деб хабар берди РИА Новости.  

 “Россия Федерацияси Фуқаролиги ҳақида”ги қонунга ўзгариш киритиш лойҳаси украиналик муҳожирлар вазияти билан боғлик. Хусусан уларни россия ижтимоий ҳаётига криш жараёнини енгиллаштириш мақсадида қилинган.

Ҳозирги қонунга биноан, россия фуқаролигини олишни истаганлар аввал яшаш учун гувоҳнома билан беш йил давомида Россия ҳудудида яшаши, қонуний ойлик олиши ва рус тилини билиши керак. ФМХ юқорида кўрсатилган талабларни зарурий шартлар руйхатидан чиқаришни режалаштирган.

“Алоҳида вазиятларда, Россия фуқаролигини осонлаштирилган тартибда, қисқа муддат ичида, бериш зарурати туғилади”, — дейилган ФМХнинг тушунтириш хатида. 

Қонун ишлаб чиқарувчилар фикрига кўра, авваломбор, ушбу қонун лойҳаси 2014 йилда Украинадан жуда кўп сонли муҳожирлар келишга ўхшаш ҳолатлар учун мўлжалланган. Қонунга ўзгартириш киритиш шунга ўхшаш алоҳида ҳолатларда ватандошларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ҳозирги кунда, дунёда геосиёсий ҳолат кескинлашиб бормоқда,  айниқса Россия билан чегарадош мамлакатларда, дейилган ФМХнинг тушинтириш хатида.

 

Асосий мавзулар