16:56 11 Декабр 2016
Эфир
Ню-Йоркда Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Архив суръат

Мустақиллик куни шарафига Ню Йоркда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

© Youtube
Дунёда
Ҳавола олиш
6010

Ню Йорк марказида миллий байрам қўшиқ ва рақс билан кутиб олинди.

ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. АҚШ молия маркази бўлган Ню Йоркнинг Уолл-Стрит кўчасида Ўзбекистон давлат мадҳияси садолари остида Ўзбекистон миллий байроғи кўтарилди, деб хабар берди “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон байроғи Ню Йорк марказида 15 метр баландликда 7 кун давомида ҳилпирайди. Байроғ кўтариш маросимидан кейин ўзбек миллий ансамбли ижросида куй ва қўшиқлари янгради.

Ушбу тадбир Ню Йоркдаги Ўзбекистон элчихонаси ва АҚШнинг Америка-Туркистон ассоциацияси ёрдамида амалга оширилди.

1 сентябрь, сешанба куни Ўзбекистон Мустақиллик кунини нишонлади. Ўлкада расмий байрам тантаналари 31 агустда Алишер Навоий номли миллий боғда республика президенти Ислом Каримов, ҳукумат вакиллари, сенаторлар, депутатлар, чел элчилари ва бошқа меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди.  

Ислом Каримов Ўзбекистон халқини табриклаб Мустақиллик кунини ўзбек халқининг энг буюук, энг бебаҳо байрами деб атади.

Асосий мавзулар