Тожикистон ИИВ: Душанбе ва Вахдатдаги тажовузларини собиқ мудофаа вазири ўринбосари уюштирган

© Sputnik / СтрингерВахдат шаҳри кўчаларидан бири
Вахдат шаҳри кўчаларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Душанбе ва Вахдатдаги тажовузлар оқибатида ўндан ортиқ одам қурбон бўлди ва бир неча киши яраланди.

 

Тошкент, 4 сен — Sputnik. Тожжикистон ИИВ хабарига кўра: Жума куни эрта тонгда Душанбедаги  Ички Ишлар Марказий аппарати ва пойтахтдан 15 км жануби-шарқда жойланган Вахдат шаҳри ИИБга қуролли ҳужум уюштирилган.

Тезкор-қидирув чоралари натижасида ушбу террорчилик ҳужумлари собиқ мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги гуруҳ томонидан уюштирилганлиги аниқланган.

Назарзода Абдуҳалим Мирзо (Ҳожи Ҳалим) – 1992-1997 йилларда фуқаро уруши даврида “дала командири”  ва Тожикистон ислом уйғониш партияси аъзоси.  

“Назарзода Абуҳалим Мирзо, ушбу террочилик ҳужумини шахсан ўзи ташкил қилган ва бошидан охиригача унда қатнашган”, — дейилган ИИВ хабарида.  

Назарзоданинг уйи ва унга тегишли бўлган нонвойхонадан қурол-аслаҳа топилган. Ундан ташқари Назарзодани таъқиб қилиш вақтида Марғоб ва Рахмуруд аҳоли пунктларидан катта ҳарбий кийим бош қурол-яроғ омболари топилган.

“Назарзода хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда, ИИВ ходимларини янглиштириб, террочилик ҳужумлари уюштирган”, дейилган ИИВ хабарида.  

Махсус операция вақтида, террорчилик гуруҳига мансуб, олти киши қўлга олинган (Сарабек Муродов, Илхомиддин Ибронов,Собир Сафаров, Хуршед Холиков, Хаёт Салоев, Фозил Аюбов) ва тўққиз киши ҳалок бўлган.

ИИВ хабарига кўра, Назарзода ва террорчилик гуруҳининг 135 аъзоси — Тожикистон Мудофаа вазирлиги десантчилар батальони аскарлари – Душанбедан 45км шарқда жойлашган Ромит тоғ дарасида яширинишга мувафақ бўлишди. 

 

Янгиликлар лентаси
0