19:27 07 Декабр 2016
Эфир
Спутник ахборот агентлиги павилони. Архив суръат

Sputnik ўзбек тилидаги сайтини ишга туширди

© Sputnik/ Алексей Даничев
Дунёда
Ҳавола олиш
57030

Sputnik ўзбек тилидаги сайтини ишга туширди sputniknews-uz.com

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Sputnik мултимедиа ахборот агентлиги Sputnik Ўзбекистон ахборот порталини ишга туширди.  Янги портал ўзбек ва рус тилларида нашр этилади. Манбаа ушбу манзилларда: sputniknews-uz.com, oz.sputniknews-uz.com, ru.sputniknews-uz.com жойлашган бўлиб, долзарб халқаро мавзулардаги хилма-хил фикрларнинг барчасини ёритишган қаратилган. Порталнинг рус тилидаги нашридан фойдаланувчилар Sputnik радио дастурларини эшитиш имконига эга бўладилар. Порталнинг ўзбек тилидаги нашри Sputnikнинг абхаз, араб, арман, грузин, дари, инглиз, испан, курд, қозоқ, қримтатар, қирғиз, латиш, молдован, озарбайжон, олмон, поляк, португал, пушту, серб, турк, тожик, ўзбек, украин, фин, француз, хитой, ҳинд, эстон ва япон тилларда ишлаётган нашлари қаторидан ўрин олади.

«Sputnik – бу бошқалардан ўзининг мавзу танлаши, алоҳида назари ва дунёқараши билан ажралиб турувчи, замонавий оммавий ахборот воситасидир», — деб баҳо берди Маргарита Симонян, ахборот агентлигининг Бош муҳаррири.  
Кўп қиррали дунёни тасвирлаб, Sputnik сайтлари ҳар хил, алтернатив нуқтаи назарларни бир-бири билан солиштиришга қизиққан муштарийлар учун мўлжалланган.  sputniknews-uz.com, oz.sputniknews-uz.com ва  ru.sputniknews-uz.com сайтларида нашр этилган мақолаларнинг юқори сифати, Sputnik журналистларининг тажрибаси ва усталиги ҳамда ҳар хил мултимедиа форматлардаги материалларни ишлатиш билан белгиланади. Сайтлар ўқувчига  хилма-хил контент, инфографика, видео, фоторепортаж, онлайн эфир ва интернет овоз беришни таклиф қилади. Sputnik ўз муштарийларига янгиликлардан ташқари аналитик мақолалар, эксклюзив интервью ва эксперт баҳоларини таклиф қилади.

Sputnik (sputniknews.com) – дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўзининг янгиликлар хизмати, радио ва мултимедиа маълумот марказларига эга бўлган ахборот агентлигидир. Sputnik ўз ичига аналогли ва рақамли радиоэшиттиришлар, телефон дастурлари ва ижтимоий тармоқларда жойлашган саҳифаларни олган. Sputnik обуначилари учун янгиликлар узулуксиз равишда инглиз, араб, испан ва хитой тилида чиқиб туради.

Энг яхши тилаклар билан,
Sputnik матбуот хизмати

Асосий мавзулар