16:55 11 Декабр 2016
Эфир
Чорвоқ сув омбори. Архив суръат

Ўрта Осиё мамлакатлари Берлинда сув манбаалари муаммосини муҳокама қиладилар

© Flickr/ t_y_l
Дунёда
Ҳавола олиш
366 0 0

Берлинда 7-8 сентябрда “Ўрта Осиёда сув ва қўшничилик мунособатлари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 7 сен ─ Sputnik. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ўрта Осиёдаги сув манбааларини тақсимлашга бағишланган халқаро конференцияда қатнашади, деб хабар берди республика ТИВ ахборот хизмати.

Конференцияда Ўрта Осиё мамлакатлари, Европа Иттифоқи мамлакатлари делегациялари,  ОБСЕ, БМТ Европа иқтисодий комиссияси аъзолари ва бошқалар қанташади.

Ушбу учрашув Олмония ТИВ ва Олмония халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан ташкил қилинган.  

Ўрта Осийда сув манбаалари ҳақида гап кетганда, кўп ҳолларда, ҳудуднинг асосий сув таъминотчилари (Қирғизистон ва Тожикистон) билан асосий сув истеъмолчилари (Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон) орасида можароларга олиб келади.      

Тожикистон ва Қирғизистон сув манбааларини электр ишлаб чиқаришга йўналтириш тарафдори бўлса Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон эса сувдан мумкин қадар кўпрок қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиш тарафдори.

 

Асосий мавзулар