16:58 08 Декабр 2016
Эфир
Туркияда теракт. Архив суръат

Туркияда портлаш натижасида 11 полициячи қурбон бўлди

AA/ Ensar Özdemir
Дунёда
Ҳавола олиш
182 0 0

Таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси аъзолари полициячилар микроавтобусини портлатди.

 

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Туркияда, микроавбус портлаши натижасида, 11 полициячи қурбон бўлди, деб хабар берди РИА Новости NTV телеканали маълумоти асосида.

Сешанба куни Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Игдир вилоятида полициячилар микроавтобуси портлатилди. Портлатиш Туркияда таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси аъзолари томонидан амалга оширилган. Фожеа микроавтобус Туркия — Озарбайжон чегара пункти томонга кетаётган пайтида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куна айнан шу партия жангарилари портлатган минада 16 турк ҳарбийси қурбон бўлган эди.

Бунга жавобан, душанба оқшом Туркия ҳаво кучларининг 53 самолёти Қурдистон жангарилари ўрнашиб олган ҳудудга ҳужум уюштирди:  130 га яқиш бомбалар ташланди,  40дан зиёд жангарилар йўқ қилинди.

Олдинроқ, Туркия бош вазири Аҳмад Давутўғли Мамлакат ҳудудини Қурдистон Ишчи партияси жангариларидан тозалаш учун, қўлидан келган ҳамма ишни қилишга ваъда берганди.

Мамлакатда вазият шу йилнинг июл ойида Сурия чегарасида содир бўлган терактдан кейин жиддий кескинлашди. Жануби-шарқий вилоятларда полициячиларни ўлдириш ҳолатлари юз берди. Бунга жавобан Туркия ҳукумати жангарилар ўрнашган ҳудудларни бир неча бор бомбабўрон қилишганди.

 

Асосий мавзулар