16:56 11 Декабр 2016
Эфир
4 сентябр куни ОМОН ва қуролли кишилар билан жанг бўлган жой. Воқеа жойидан олинган суръат

Душанбе: Ёлғиз тирик қолган ОМОН зобити воқеа аслида қандай бўлганини айтиб берди...

© Sputnik/ Стрингер
Дунёда
Ҳавола олиш
519 0 0

Саёд Рахимов – ОМОН снайпери, босқинчилар ҳужуми пайтида ёлғиз тирик қолган зобит. Ҳозир у Душанбедаги Миллий тиббиёт марказининг реанимация бўлимида даволанмоқда. Sputnik мухбири у билан суҳбатда бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Яраланган зобит ўша оқшом воқеаларини эсга оларкан, яраларидан қийналиб сўзлайди. Унинг сўзларига қараганда 4 сентябрь оқшом кутилмаганда “жанговор хавотир”  сигнали янгради. ОМОН бўлимига Вахдатда қуролли ҳужум бўлганлигини хабар қилишди.

ОМОН ходимлари йўлга чиқишди, аэропортга бурилиш ёнида милиция ходими уларга йўлда автоматлар билан қуролланган икки киши турганлигини хабар берди.  ОМОНчилар ўз кучимиз билан эплаймиз, деб қуролланган одамлар томон йўл олди. Яқин масофа қолганда кутилмаганда кучли отишма бошланди.

“15 дақика давомида тўхтовсиз отилган ўқлар бошимизга ёмғирдай ёғилди. Машина ичида қолган одамларимиз ўша заҳотиёқ ҳалок бўлишди, машина шофери яраланди, лекин бир амаллаб машинани ҳайдаб қочишга муваффақ бўлди. Агар ўша ерда қолганида машина портлаши ва тинч аҳоли ҳам зара кўриши мумкин эди”, — деб эслайди Рахимов.

Рахимовнинг сўзларига қараганда, босқинчи гуруҳ яхши таёрланган бўлиб, улар олдиндан таёрланган режа асосида ҳаракат қилишган. Зобитнинг сўзларига қараганда, бино томида снайпер жойлашган, подъездда эса — пулемет. Ҳужумчилар томонидан ҳеч ким зарар кўрмаган.

“Бизнинг командир Дмитрий Буриевни қандай қурбон бўлгани эсимда. Қотилнинг қиёфаси ҳамон кўз ўнгимда, мен уни ҳатто тушимда ҳам кўраяпман. Мен уни кимлигини ва қаердан эканлигини яхши биламан, дейди зобит. Ҳамкасбим Алишер йиқилганини  кўриб унга ёрдамга келдим, шу пайт менга снайпер ўқ узди. Ўқ кўкрак қафасини ўнг тарафидан кириб чап тараф қўлтиқ остидан чиқиб кетди”.  

Алишер ҳам Саёд каби 25 ёшда эди. У, ҳозир босқинчилар яширинган, Рамитда туғилиб ўсган.

Кўз олдимизда Саёдни кўришга акалари келди. Улар кўз ёшларини тўхтатиб тура олмас эдилар…

Саёд асли Дангаралик, ОМОНда хизмат қилаётганига бир неча ой бўлган. Тожикистон Миллий университети Юридик факултетини битирган. Уйда уни уч боласи ва хотини кутиб утиришибди. Унинг отаси ҳам ички ишлар соҳасида ишлаган, милиция подполковниги, баталон командири бўлган.

Босқинчиларнинг мақсади, аэропортга бурилиш яқинидаги қурол яроғ омборига етиб бориш бўлган. Лекин ОМОНчилар ҳимояси натижасида ҳужумчи тўда у ерга етиб бора олмади.

Шундай бўлса ҳам, Саёд ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

“Ҳамма қаҳрамонлар ҳалок бўлди,” – дейди у.

Ҳозирги пайтда Рахимовнинг аҳволи барқарор, унинг даволанишини Тожикистон ИИ вазирининг шахсан ўзи назорат қилмоқда.   

Эслатиб ўтамиз 4 сентябр оқшомида Вахдат ИИБга, Душанбедаги Мудофаа вазирлиги марказий аппаратига қуролли ҳужум уюштирилиб кўп миқдорда қурол яроғ ўғирланган. Шу пайтнинг ўзида аэропортга бурилиш яқинида қуролланган одамлар ва ОМОН отряди ўртасида отишма бўлган.

ИИВ хабарига кўра, ҳужумлар натижасида 8 милиция ходими ва уч жангари ҳалок бўлган.

Ҳужумга собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилик қилган. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин Террорчилар гуруҳи Ромит тоғ дарасида яширинган.

Ҳозирги кунда ИИБ, ДМХҚ ва Мудофа вазирлиги бирлашган кучлари Рамит дарасида қидирув олиб бормоқда. Айни дамда босқинчилар гуруҳидан  56 киши қўлга олинган ва 17 киши ўлдирилган.

 

Асосий мавзулар