19:26 07 Декабр 2016
Эфир
Россия байроғи кунини нишонлаш

Россияда автомобиллар савдоси 20% га қисқарди

© Sputnik/ Андрей Варенков
Дунёда
Ҳавола олиш
189 0 0

Август ойида Россияда янги автомобиллар савдоси умумий ҳисобда 19%га камайди. Камайиш, албатта, турли категория автомобиллари орасида турли хил бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Шу йилнинг август ойида Россия бозорида автомобиллари савдоси 19%га камайди, деб хабар берди Европа Бизнеси уюшмаси ўзининг ойлик ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз Россия автомобиллар бозорининг қисқариши икки йилдан буён давом этмоқда. 2014 йилда автомобиллар бозори 10% га қисқарди, 2015 йилда эса ушбу кўрсаткич 24% бўлиши кутилмоқда.

“Валюта курсининг тебраниши, харидор ҳатти-ҳаракатига жуда катта таъсир кўрсатади. Бундай шароитда, автомобилларга, талаб кескин камайиши одатий ҳол”, дейди Йорг Шрайбер, Европа автомобил ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раиси.

Август ойида Россияда янги автомобиллар савдоси умумий ҳисобда 19%га камайди. Бу камайиш, албатта, турли категория автомобиллари орасида турли хил бўлди.

Энг кам сотилган автомобиллар: Great Wall, Chery,  Ssang Yong, Alfa Romeo, Cadillac, Acura, Jeep. Сотилган автомобиллар сони 200 донадан ошмади.

Юқори нархли европа автомобиллар сегментини уч етакчи автомобил концерни, гўёки келишилгандек, тенг уч бўлакка булиб олишди: Mercedes — 2929, Audi — 2201, BMW – 2190 дона автомобил сотди.

Ўртанча ва арзон нархли европа автомобиллари бозорини Volkswagen ишончли равишда эгаллаб олган – 6627 дона автомобил, унга қарашли Skoda компанияси 4315 дона, Ford эса 4527 дона автомобил сотди. Бу компанияларнинг муваффақияти албатта уларнинг Россия ҳудудида ўз заводлари борлиги ва автомобил қисмларни ишлаб чиқариш юқори даражада ўзлаштирилганлигидир.

Япония автомобиилари сегментига келсак, бу ерда албатта халқ ишончини қозонган Тойота – 8892 дона автомобил сотиб етакчилик қилмоқда. Ниссан 6907 дона, Mitsubishi 3224 дона автомобил сотди. Honda бўлса бор йўғи 648 дона автомобил сотиб, хафа бўлганидан Россия бозорини тарк этишга қарор қилганини эълон қилди.

Арзон ва оммабоп автомобиллар сегментида, россиянинг LADA концерни 20175 автомобил сотиб, шоҳсупанинг тўрига чиқиб олган. Сотилган автомобилларни катта қисми — Lada Granta автомобилига тўғри келади. Демак Гранта — халқ обрўсини қозонди деса ҳам бўлади.

Франциянинг Renault компанияси 9918 автомобил сотиб, арзон автомобиллар сегментида 4 ўринда. Албатта уларнинг катта қисми, собиқ Москвич заводида ишлаб чиқарилган Renault Logan автомобилидир.

Корея компаниялари ҳам ёмон эмас: KIA —  14081дона, HYUNDAI – 12581дона автомобил сотишди. Уланинг Kia Rio, Hynday Solaris моделларини ҳар қадамда учратиш мумкин.

Асосий мавзулар