19:24 07 Декабр 2016
Эфир
Макка, Саудия Арабистони. Архив суръат

Маккада кран қулаши оқибатида Ўзбекистонлик зиёратчилар зарар кўрмади

© Flickr/ Citizen59
Дунёда
Ҳавола олиш
655 0 0

Ҳозир Маккада 2683 нафар Ўзбекистонлик зиёратчи сафарда

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Кеча Макканинг Ал-Ҳарам масжидида кран қулаши оқибатида Ўзбекистонлик зиёратчилар зарар қўрмади — деб хабар берди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси.

11 сентябр куни соат 16:00 дан кейин Маккада кучли шамол ва бўрон бошланди. Унинг оқибатида Ал-Ҳарам масжидида ўрнатилган кранлардан бири "Каъба"даги юзлаб зиёратчилар ибодат қилаётган майдонниг жанубий қисмига қулаб тушди. Фожеа оқибатида 107 зиратчи қурбон бўлди, 238 — жароҳатланди. Зарар кўрганларнинг кўпчиллиги Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди.

Содир бўлган фавқулодда ҳолат натижасида Ўзбекистонлик зиёратчиларни ташувчи автобуслар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Зиёратчиларга меҳмонхонада қолиш тавсия этилди.

11 Сентябр куни Маккада 2683 Ўзбекистонлик зиратчи бўлган. Улар орасида зарар кўрганлар йўқ. Фожеа вақтида уларнинг кўпчиллиги меҳмонхонада бўлишган. Оқшом соат 24:00 да автобуслар ҳаракати қайта тикланди ва зиёратчилар ибодатларини давом эттирдилар.

Бу йил Ўзбекистондан жами 5200 зиёратчи Макка сафарига бориш режалаштирилган. Зиёратчилар Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Термез, Наманган ва Урганч шаҳарларидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ёрдамида Маккага учадилар. Ўзбекистон хукумати ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан ташкил қилинган ушбу зиёратлар 8 октябрда якунланади.

Асосий мавзулар