19:23 07 Декабр 2016
Эфир
СССР халқ артисти Михай Волонтир. Архив суръат

Будулай энди қайтмайди...

© Sputnik/ Владимир Родионов
Дунёда
Ҳавола олиш
141 0 0

Кишиневда Будулай ролини ўйнаган актер Михай Волонтир вафот этди.

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. СССР халқ артисти Михай Волонтир 82 ёшида Кишиневда вафот этди, деб хабар берди  Sputnik Молдова.

Михай Волонтир — “Лўли” ва “Будулайнинг қайтиши” филмларида ўйнаган Будулай Романов ролидан кейин собиқ Иттифоқда кенг танилган актер. Асл исми шарифи Михаил Ермолаевич Волонтир, 1934 йил 9 мартда Молдованинг Глинжены шаҳрида туғилган. 

Актер “Дарвозабон керак”, “Алоҳида диққат зонасида”, “Жавобий юриш”, “Дмитрий Кантемир” ва яна ўндан ортиқ филмларида рол ўйнаган, СССР кинематографчилар иттифоқи аъзоси, МССР Давлат мукофоти лауреати ва РСФСР ака-ука Василевлар мукофоти лауреати.

Михай Волонтирнинг бир умрлик орзуси – ўзи сценарий ёзган “Дарбадар” филмини суратга олиш эди. Бу ҳаёт, муҳаббат ва абадийлик ҳақидаги фалсафий фильм бўлиб ундаги бош рол актернинг ўзи учун ёзилган. Бир неча йил давомида, унга керак бўлган маблағ топилмагани учун ушбу сценарий токчада қолиб кетди.

Охирги интервюларидан бирида, актер – “Мени касалликлар ўраб олди” деб тан олганди. Ҳақикатдан ҳам актер охирги 30 йил давомида “қанд  диабети”касали билан оғриган ва охирги йилларда бу касаллик анча кучайиб кетганди. Рафиқаси Ефросиня Добиня-Волонтирнинг сўзларига қараганда, шундай бўлсада Михай Волонтир турли филмлар устида ишлашни тўхтатмаган.

Михай Волонтир Лўли филмида темирчи ролида
© Sputnik/ Владимир Родионов

 

Асосий мавзулар