10:22 22 Август 2017
Эфир
Россия президенти Путиннинг Тоджикистонга сафари. Воқеа жойидан олинган суръат

Путин: КХШТ(ОДКБ) доирасидаги ҳамкорлик кучаяди

Пресс-служба Президента РФ
Дунёда
Ҳавола олиш
130 0 0

Россия президенти Душанбедаги Кенгашда КХШТ ҳамкорлиги ҳеч кимга қарши қаратилмаган деди.

 

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Коллектив Хавфсизлик шартномаси доирасидаги ҳарбий кучларнинг ўзаро алоқаси кучайиб боради деб эълон қилди Россия президенти Владимир Путин,  Душанбеда.

14-15 Сентябрда Душанбеда КХШТ Кенгаши ўтмоқда. Унда Қозоғистон. Қирғизистон, Тожикистон, Белоруссия, Арманистон ва Россия президентлари қатнашмоқда.

Кенгашда сўзга чиқаркан Путин, ҳарбий кучларнинг КХШТ доирасидаги ҳамкорлиги кейинчалик ҳам кучайтирилади, бу борада бир қатор ишлар қилинмоқда, деди. 

“Алоҳида айтмоқчиман-ки, бизнинг КХШТ доирасидаги ҳамкорлигимиз ҳеч кимга қарши қаратилмаган. Биз  конструктив ҳамкорлик учун очиқмиз. Худди шундай ёндашиш, бугун қўл қўйиладиган якунловчи баёнотда биркитилган”, — деди Путин.

Россия президенти дунёда йиғилиб қолган муаммолар ва келишилмовчиликларни бирма-бир рўйхатдан ўтказиб, бошқа мамлакатлар билан тинчлик принципларини мувофиқлаштириш керак. Конституцияга қарши равишда рўй бераётган давлат тўнтарилишларига йўл қўймаслик керак, деди.

Путин, ОБСЕ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан барча мамлакатлар учун, юридик мажбуриятга эга бўлган, бўлинмаслик ва хавфсизлик гарантиясини  мувофиқлаштириш ва халқаро ҳуқуқнинг энг асосий принцпларига риоя қилишга келишиб олиш керак, кеди.

“Бу мамлакатларнинг суверенитетига бўлган ҳурмат, уларнинг ички ишларига аралашмаслик, антиконституцион равишда ўтказилаётган давлат тўнтарилишларига йўл қўймаслик ва радикал экстремист кучларни рағбатлантирмаслик” деди Россия президенти.

Мамлакат ичидаги зиддиятни кучайтириш ҳолатига дуч келган Тожикистон исталган пайт Россия ёрдамига умид қилиши мумкин, агар керак бўлса, Деди ВладиирПутин.

КХШТ мамлакатлари раҳбарлари Душанбеда бир қатор ҳужжатлларни имзолашди. Улар орасида ҳарбий қисм ва бошқа гуруҳларини, ҳарбий техника ва ускуналарни ташиш ҳақидаги ва Ташкилотнинг 2016 йил бюджети бор.

 

Асосий мавзулар

  • Chevrolet Spark, архив сурат

    "Ипотека-банк" матбуот хизмати маълум қилишича арзон уй-жойлар учун пул тўлаётган мижозларга "Имконият" номли ютуқли омонат ҳам таклиф қилинган эди. Ютуқли лотереяда 5 минг 535 нафар, хусусан, Тошкент шаҳридан 2 минг 382 омонатчи иштирок этди

    1354
  • Пахта заводи

    Қишлоқ хўжалиги вазирига ғўза япроқларини кимёвий моддалар ёрдамида сифатли тўкиш ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назорат олиб бориш, белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўриш ҳуқуқи берилди

    74
  • Сибирдаги дарахтни қайта ишловчи корхона

    Мазкур ҳужжат билан www.regulation.gov.uz манзилида тўлиқ танишиш ҳамда жорий йилнинг 31 августига қадар ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин

    160