16:54 08 Декабр 2016
Эфир
Маълумотларни компютер базасига киритиш. Архив суръат

Дринкман АҚШга 300 млн долларлик зарар еткизди

© Ivan David Gomez Arce
Дунёда
Ҳавола олиш
48 0 0

АҚШ Адлия вазирлиги Россиялик хакер еткизган зарар ўлчамини айтди.

ТОШКЕНТ, 16 Сен – Sputnik. Россиялик хакер Владимир Дринкман йирик ҳужум ташкил қилганини тан олди, РИА Новости хабарига кўра.

АҚШ жисмоний ва юридик шахсларига тегишли бўлган кредит карталар ҳақида маълумот  тўплаш учун ташкил қилинган ушбу ҳужум натижасида 160 миллион карталар ҳақида маълумот ўғирланди, деб хабар берди АҚШ адлия вазири ёрдамчиси Лэсли Колдуэлл.

“Ушбу йирик хакер ҳужуми АҚШ компаниялари ва жисмоний шахсларига 300 миллион долларлик зарар еткизди”, – деди Колдуэлл.

 

Дринкманга АҚШнинг Ню Жерси штатининг Ню Арк шаҳар суди томонидан айблов қўйилган. РИА Новости ABC News телеканали хабари асосида маълум қилишича Дринкманга 35 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин. Суд ҳукми 2016 йил 15 январда эълон қилинади.

 

Тергов органлари фикрича, Россиялик Владимир Дринкман, Александр Калинин, Роман Котов, Дмитрий Смилянец, ва Украиналик Михаил Ритиков етти йил давомида АҚШ серверларига хакер ҳужумлари уюштирган ва 160 миллион банк карталари ҳақидаги маълумотни ўмаришган. Кейинчалик ушбу маълумотлар учинчи шахсларга сотилган. Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра бу АҚШ тарихида энг йирк ҳужум.

2012 йилда Дринкман ва Смилянецни Нидерландда қўлга олиниб, кейинчалик Россия ҳукумати ва адвокат талабларига қарамасдан, АҚШ ҳуқуқни сақлаш органларига топширилган эди.

 

Асосий мавзулар