16:57 08 Декабр 2016
Эфир
Энг йирик ижтмоий тармоқ - Facebook яратувчиси Марк Цукерберг. Архив суръат

Facebookда "dislike" тугмаси пайдо бўлади

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
33 0 0

Тармоқ яратувчиси Марк Цукерберг ушбу янгиликка охири рози бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Яқин кунлар ичида Facebook ижтимоий тармоғида "dislike" (ёқмади) тугмаси пайдо бўлиши мумкин, деб эълон қилди Марк Цукерберг. РИА Новости New York Times хабарига асосан хабар берди.

Олдинроқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фақат “like” (ёқди) тугмасидан ташқари яна “dislike” (ёқмади) тугмаси киритиш ҳақида мурожат билан Facebook асосчисига бир неча бор мурожат қилишганди.

Яқин кунлар ичида компания, фойдаланувчининг Facebookдаги бирор хабарга ўзининг салбий мунособатини билдириш имкониятини синовдан ўтказади.

Цукерберг узоқ вақт давомида бу имкониятни киритишга қаршилик қилиб келганди, чунки унинг фикрича “dislike”  тугмаси кишиларнинг салбий мунособатини билдириб, бошқаларни ҳақорат қилишга ишлатилиши мумкин.   

“Одамларга фақат “ёқди” тугмасини босишдан кўра кўпроқ имконият бериш – жуда зарур”, — деди у.

Лекин кейинроқ, ижтимоий тармоқ асосчиси кўпчилликнинг фикрига қўшилишга рози бўлди. Кўп ҳолларда “бармоқни пастга” тугмасини босиш, ачинишни, раҳми келишни билдиради. Мисол учун, Суриялик қочқинлар вазияти каби ҳолатларда.

 

Асосий мавзулар