16:57 11 Декабр 2016
Эфир
Алфа гуруҳи жангчилари. Архив суръат

Тожикистонда “Алфа” гуруҳи командири ҳалок бўлди

© Sputnik/ Владимир Вяткин
Дунёда
Ҳавола олиш
259 0 0

Рамит тоғ дарасида ўтказилаётган махсус операция давомида “Алфа” гуруҳи командири ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодага қаши бўлган жангда Тожикистон “Алфа” махсус бўлинмаси командири ҳалок бўлди.

Ромит дарасининг Покруд номли жойида 15 сентябр тунда бўлиб ўтган жангда Рустам Амакиев ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлди ва яна икки ОМОН ходими оғир яраланди.

Эслатиб ўтамиз 4 сентябр куни Душанбе ва Вахдатда қуролли босқинчилик уюштирилди. Унинг оқибатида 9 милиция ходими ҳалок бўлди ва катта миқдорда қурол яроғ ўғирланди. Ҳуқуқни сақлаш органлари бу жиноятда собиқ Мудофаа вазири ўринбосари Абдуҳалим Назарзодани айблашди.

Ҳукумат хабарига қараганда Абдуҳалим Назарзода юздан ортиқ ходимларни ўз томонига оғдирган ва қўл остидаги ҳарбий қисмлардан “уч КамАЗ” қурол-яроғ билан Рамит тоғ дарасига яширинган. 11 кундан бери давом этаётган махсус операция давомида Назарзоданинг 150 дан зиёд тарафдорлари қўлга олинди.   

 

Асосий мавзулар