Олимларга Шнобел мукофоти берилди

© Commons.wikimedia"Шнобел премияси" медали
Шнобел премияси медали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мукофот қайнатилган тухумни қайтиб хом қилиш ихтироси учун тақдим этилди.

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. АҚШ Гарвард университети Сандерс театрида Шнобел мукофоти тақдим этилди. Ушбу мукофот илм-фан соҳасидаги даргумон юутуқлар учун берилади. РИА Новости Independent хабари асосида.

Калифорния университети олимлари қайнатиш пайтида товуқ тухумидаги оқсил моддасида содир бўладиган ўзгаришларни ўрганишга қаратилган бир қатор изланишлар ўтказишди. Олимлар эришган "ютуқлари" шарафига 10 триллион Зимбабве доллари мукофоти олишди.

Жоржия университети олимлари физика соҳасида мукофотга сазовор бўлишди. Улар, ўлчамидан қатъий назар, барча сут эмизувчилар  – филдан тортиб то чихуахуа итигача, бовул қилиш (сийиш) пайти 21 секундни ташкил қилишини аниқлашди.

Чили олимлари биология фани мукофотига сазовор бўлишди. Улар, қандай қилиб баъзи патли динозаврлар ҳозирги қушларга айланганини исботлашди. Буни улар товуққа сунъий дум улаб намойиш қилишди.   

Тиббиёт соҳасидаги мукофот ўпишишнинг фойда ва зарарини тадқиқот қилган олимларга берилди.

Шнобел мукофоти адабиёт, математика, иқтисод, психиология ва менежмент соҳасидаги бемаъни ютуқлар учун ҳам топширилди.

 

Янгиликлар лентаси
0