16:56 08 Декабр 2016
Эфир
Хакерск ҳужуми. Архив суръат

Хакерлар App Store га ҳужум қилди

© Flickr/ Yuri Samoilov
Дунёда
Ҳавола олиш
59 0 0

Apple нинг юзлаб дастурига зарарли код киритилган

 

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Apple смартфон ва планшетларида ишлайдиган iOS опрерацион тизимига биринчи йирик ҳужум уюштирилганини тан олди, РИА Новости Рейтер хабари асосида маълум қилди.

Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар, App Store онлайн магазинида XcodeGhost номли зарарли дастур топишди. Ушбу дастур аллақачон юзлаб лицензияланган дастурлар таркибига кириб олишга муваффақ бўлганди. Бу App Store тарихида энг йирик кибер ҳужум дейилмоқда, чунки ушбу кунга қадар App Store да бор йўғи 5 та зарарли дастур топилган эди.

“Биз App Store дан барча зарарланган дастурларни ўчирдик”, — Кристон Монаганни сўзларини келтиради Palo Alto Networks Inc (PANW.N) агентлиги.

Лекин, Монаган, зарарли дастурларни аллақачон юклаб олган ё олмаганликларини аниқлаш учун, фойдаланувчилар нима қилишлари кераклиги ҳақиди ҳеч нарса демади.

 

Асосий мавзулар