19:28 07 Декабр 2016
Эфир
НАТО самолети. Архив суръат

Россия ТИВ: АҚШ ядро қуролини Германияда жойлаштириши хавотир уйғотади

© Flickr/ ResoluteSupportMedia
Дунёда
Ҳавола олиш
153 0 0

Россия, тактик ядро қуролини бошқа мамлакатларда жойлаштиришни таъқиқлаш тарафдори.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. АҚШнинг Германиядаги тактик ядро қуролини замонавийлаштириш режалари Россияни хавотирга солмоқда, деб хабар берди ТИВ расмий вакили Мария Захарова, Германия  ZDF телеканалига берган интервьюсида. РИА Новости хабарига кўра.  

Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили айтишига қараганда, 90 йилларда Россия ўзининг ядро қуроллари ҳажмини тўрт баробарга камайтирди. Европада бўлса, ФРГ, Белгия, Нидерланд, Италия ва Туркия мамлакатларида тактик ядро қуроллари жангга шай ҳолда сақланиб қолмоқда.   

“Америкаликлар ўз ядровий бомбаларини янгилашмоқда, НАТОнинг Европадаги аъзолари эса  шунақа бомба ташувчи самолетларни янгиламоқда”, — деди Захарова.

Бу каби режалар Россия Ташқи Ишлар Вазирлигида хавотир уйғотади. Хавфсизлик мақсадида Европа ўз ҳарбий кучлари ва бошқа мамлакат ядро қуроли иштирокидаги ўқув машғулотлардан воз кечиши керак.

 

 

Асосий мавзулар