Ўрта Осиё мамлакатлари қочқинларни қабул қилиши керакми?

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишСербия-Венгрия чегарасидаги қочқинлар
Сербия-Венгрия чегарасидаги қочқинлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Британия парламентида лорд Десаи сешанба куни ушбу фикрни билдирди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Британия парламентида лорд Десаи сешанба куни ушбу фикрни билдирди. Унинг фикрича бу ҳозир юз бераётган кризиснинг ечими бўлиши мумкин.

“Ўрта Осиёда Турманистон, Тожикистон, Мўғулистон каби аҳоли сийрак жойлашга мамлакатлар бор. У ерда аҳоли зичлиги Европага қараганда 100 баравар кам. Мен, БМТ юқоридаги мамлакатлар билан ҳамкорликда, қочқинларнинг мумкин қадар кўп қисмини ушбу мамлакатларда жойлаштиришини хохлардим”, — деди лорд Десаи.        

Унинг фикрича, Ўрта Осиё мамлакатлари Яқин Шарқ мамлакатлари қочқинларини яхши кутиб олиши керак, чунки улар бир-бирига маданий яқин. 

Қозоғистон таёр

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Биржан Нуримбетов, агар керак бўлса қочқинларни қабул қилишга таёрлиги айтди.

Унинг сўзларига қараганда, Қозоғистонда 2011 йилда “Қочқинлар ҳақида” қонун қабул қилинган, ундан ташқари БМТда қочқинлар иши бўйича доимий вакил ишлаб келмоқда. Нуримбетовнинг сўзларига қараганда, Қозоғистон Яқин Шарқ мамлакатларидан қочқинларнинг маълум бир сонини қабул қилишга таёр, лекин бундай чоралар керак бўлмайди.

Тожикистоннинг пули йўқ 

Россия сиёсий шарҳловчиси Андрей Захватов, лорд Десаининг ушбу сўзларини жиддий қабул қилмаслик керак.

“Биринчидан, Тожикистон каби Ўрта Осиё мамлакатларида аҳоли сони жуда тез ўсиб бормоқда — йилига 2% дан кўп. Бу дегани, 8,3 млн аҳоли сонига, ҳар йили 170 минг кишини иш билан таъминлаш керак. Уларни ўқитиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва иш билан таъминлаш керак”, — дейди эксперт.

Лекин иш ўринлари етишмайди, шунинг учун ҳам ҳар йили миллионга яқин мигрнтлар Россияга ва бошқа мамлакатларга ишлаш учун келади.

Ундан ташқари, эксперт сўзларига қараганда, аҳолининг ўртача даромади жуда кам бўлганлиги учун қочқинларнинг катта қисмини қабул қила олмайдилар.

Захватовнинг фикрича, бундай таклифлар киритишдан олдин, ҳеч бўлмаса бир қочқинни кўчириб ўтиш ва жойлаштириш харажатларинии ҳисоблаб чиқиш керак. 

“Бундай ишлар учун белгиланган харажатлар ўлчамлари аллақачон маълум. Агар ўша сонларни миллионлаб қочқинлар сонига кўпайтирсак, бунақа таклифлар киритиш хохиши бутунлай йўқолади”, — дейди ишонч билан эксперт.

Ўрта Осиё мамлакатлари қочқинларни қабул қилишга имконияти йўқлигини тожик молиячиси Садриддин Амиров ҳам тасдиқлайди.

Унинг сўзларига қараганда Тожикистонда АҚШ ва Европа мамлакатлари каби имкониятлар йўқ ва бундай баёнотлар иқтисодий асосга эга эмас.

“Қочқинлар гуллаб-яшнаётган Европада яшамоқчи”

Тожикистонлик иқтисодчи Азиз Назаровнинг фикрича, лорд Десаининг таклифи — янгилик эмас. Шунга ўхшаш чоралар ҳақида бир неча Европа сиёсатчилари гапирган. Фақат, кўп ҳолларда, Яқин Шарқнинг Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Бахрейн каби бой мамлакатлари мисолида гапирилган.

“Менинг фикримча, ушбу мамлакатлар Ўзбекистон ва Тожикистондан кўра  диний ва руҳий жиҳатдан Сурияликларга яқинроқ”, — деб ҳисоблайди иқтисодчи.

Назаровнинг фикрича, қочқинларнинг ўзи ҳам Ўрта Осий мамлакатларига кўчиб ўтишни хохламайди.   

“Қочқинларнинг кўпчиллиги – ўқимишли ёшлар бўлиб, улар қонун ҳаммага баробар бўлган ва ҳар бир кишига кам бўлсада ижтимоий ҳимоя кафолатланган Европада яшашни хохлайди”, — дейди ишонч билан Назаров.

Эксперт фикрича, қочқинларнинг мақсади — ғарбий ва шимолий Европа мамлакатларида яшаш ва ишлаш. ЕИ қочқинларни қабул қилишда давом этаркан, улар ушбу мамлакатларга етиб олишга ҳаракат қилишади. Бунадай ҳолатда, кўп нарса ЕИнинг қочқинларга нисбатан ягона стратегиясига боғлиқ бўлади. Фақат ушбу сиёсатга чеклаш киритилгандагина, қочқинлар бошқа жойларни танлаши мумкин.

Шароитни тушунмасликми ё провокация?

Қирғиз сиёсатчиси Марс Сариевнинг сўзларига қараганда, Британия лордининг сўзлари — бу аниқ мақсадни кўзлаган провокация. Унинг мақсади собиқ Иттифоқнинг Ўрта Осиё республикаларида жамият фикрини ўрганиш.

“Британияликлар охирги 200 йил давомида дунёда рўй бераётган барча сиёсий можаролар режиссери, шунинг учун бизни бундай “чўтлаш” сергаклантириши керак”, — деб огоҳлантирди Сариев.   

Йил бошидан буён Европага 500 минг мигрантлар келди ва кун сайин уларнинг сони ошиб бормоқда. Ушбу мигргацион кризис, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин дунёдаги энг катта кризис деб тан олинди. 

Янгиликлар лентаси
0