Путин: “ИД” ислом дини номига доғ туширмоқда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент В. Путин Москва жомеъ масжиди очилиш маросимида қатнашди
Президент В. Путин Москва жомеъ масжиди очилиш маросимида қатнашди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“ИД” ислом дини номига доғ туширмоқда, уларнинг мафкураси ёлғонга асосланган.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. “ИД” терррочилар гуруҳи аъзолари ислом дини номига доғ туширмоқда, уларнинг мафкураси ёлғонга асосланган, деди Россия президенти Владимир Путин Москва жомеъ масжиди очилиш маросимида.

Россия раҳбари фикрига кўра, террорчилар диний туйғулардан сиёсий мақсадларда беадабларча фойдаланишмоқда. 

“Яқин Шарқ мамлакатларида нима бўлаётганини биз кўриб турибмиз. “Ислом давлати” номини олган террорчилар гуруҳи буюк дунёвий диннинг номига доғ тушириб, одамларда нафрат уйғотмоқда, қотиллик қилмоқда, жаҳон маданияти ёдгорликларини ваҳшийларча йўқ қилмоқда. Уларнинг мафкураси ёлғонга асосланган, ислом динини ғояларини очиқчасига бузишга асосланган”, — деди президент.     

Ҳозирги пайтда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Охирги бир неча йиллар давомида жангарилар Ироқ ва Сурия ҳудудларида катта майдонларни эгалаб олишди. Ундан ташқари террорчилар ташкилот таъсирини шимолий Африка, хусусан Ливия ҳудудларида ҳам тарқатмоқчи.  

Июн охирида Путин Сурия, Туркия, Иордания ва Саудия Арабистони раҳбариятига террорчилар гуруҳи билан курашда бирлашишни таклиф қилди. Россия, ўз навбатида, мамлакатлараро музокаралар олиб боришга кўмаклашади. 

Янгиликлар лентаси
0