16:52 08 Декабр 2016
Эфир
Москва жомеъ масжидида Қурбон-Ҳайит байрами. Воқеа жойидан олинган суръат

Янги Москва жомеъ масжидида биринчи Қурбон Ҳайит байрами

© Sputnik/ Владимир Астапкович
Дунёда
Ҳавола олиш
19210

Москва жомеъ масжидида улуғ мусулмон байрамини нишонлаш бошланди.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik.  Москва вақти билан соат 7:00да муфтий шайх Равил Ғайнутдин Қурбон байрамга аталган хутба ўқийди, ундан кейин соат 9:00 да байрам намози ўқилади.   

Байрам намози ўқиш мақсадида, мусулмонлар эрта тонгдан Москва жомеъ масжидига йиғилиб кела бошладилар. Мачит намозхоналари тонг соат 4:00 дан бошлаб ишга тушди.

Байрам тантаналари, одатга кўра Россия Муфтийлар Кенгаши (РМК)раиси Равил Ғайнутдиннинг матбуот вакиллари билан қисқа учрашувидан бошланди.

Тантаналар ўтказилаётган майдонда чет тилларида сўзлайдиган РМК кўнгиллилари (волонтер) бор. Керак бўлганда, улар чет элдан келган меҳмонларнинг саволларига жавоб беришади ва уларга йўл кўрсатишади.

Байрам арафасида Россия пойтахтида ўн йиллик қайта қурилишдан кейин, Москва жомеъ масжиди ўз эшикларини очди. Москвага бир неча мусулмон давлатлари раҳбарлари келишди, очилиш маросимида Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашди.

Янгиланган мачит майдони 20 марта кенгайтирилган. Унинг майдони 19 минг км. Метрни ташкил қилади, бу эса бир вақтнинг ўзида 10 минг диндорларга  намоз ўқиш имконини беради.

Байрам намози Москванинг яна беш масжидида ва уч махсус майдонларида ўтказилади.

 

Асосий мавзулар