Путин мусулмонларни Қурбон Ҳайит билан табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтида асосий байрам тантаналари Москва жомеъ масжидида ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Қурбон Ҳайит билан табриклади, Кремл матбуот хизмати хабарига кўра.

Қурбон Ҳайит мусулмонларнинг энг катта байрами. Ушбу байрам ислом календарининг Зул-Хижжа ойининг ўнинчи кунида нишонланади ва уч кун давом этади.

“Ҳаж сафари якунини билдирувчи ушбу байрам, одамларни бир бирига яқинлаштиришга хизмат қилади. Уларни қадимий авлод-аждодларнинг диний ва руҳий урф-одатларига яқинлаштиради… Ишончим комилки Россия мусулмонлари келажакда ҳам мамлакат ҳаётида ҳар тарафлама қатнашади, халқлар аро ва динлар аро мулоқотни ривожлантиришда, жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшади”, — деб президент сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Ушбу дамларда Москва жомеъ масжидида асосий байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0