Яман масжидида портлаш юз берди

Oбуна бўлиш
Пайшанба эрталаб масжид ҳудудида содир бўлган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Портлаш ускунаси Яман пойтахти Сана полиция академияси яқинида жойлашган масжидда, тонгги намоз вақтида  ишга туширилди, РИА Новости AFP хабари асосида.

Икки террочи-худкуш портлаш ускунасини полиция академияси яқинидаги Блили масжиди ичида ишга туширди. Гувоҳлар айтишича қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.

“Портлаш, шиа мусулмон жангариларига қўл остида бўлган, полиция академияси яқинида жойлашган масжид ичида рўй берди”, — гувоҳлар айтишига қараганда.  

Шунга ўхшаш теракт сентябр бошида Яман шимолидаги Эл-Муайдад масжидида рўй берганди. Ўшанда 28 киши ҳалок бўлганди. Ушбу теракт учун жавобгарликни сунний экстремистлар ўз зиммасига олди.

Яманда икки гуруҳ орасида қуролли зиддият давом этмоқда. Бир тарафдан шия мусулмонларига қарашли хусийларнинг "Ансар Алла"  гуруҳи ва собиқ президент Али Абдулла Солиҳга содиқ армия қисмлари ва иккинчи тарафдан қочқин президент Абд Раббу Мансур Ҳоди кучлари. 

 

Янгиликлар лентаси
0