16:55 08 Декабр 2016
Эфир
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов. Архив суръат

Абдулазиз Камилов Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти Бош котиби билан учрашди

МИД Республики Узбекистан
Дунёда
Ҳавола олиш
4101

Ўзбекистон ва ИҲТ ҳамкорлиги ҳақида музокаралар.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ню Йоркда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашув ўтказди, Ўзбекистон ТИВ матбуот хабарига кўра.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга 2016 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ИҲТ аъзолари ТИВ кенгашига таёргарлик ҳамда Ўзбекистоннинг ушбу кенгашди раислик амалий масалалари муҳокама қилинди.

ИҲТ 1969 йилда 25 мусулмон давлати иштирокида ташкил қилинган. Ҳозирги кунда ИҲТга 57 мамлакат аъзо ва ушбу ташкилот энг йирик ва энг нуфузли расмий исломий ташкилот.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеяси кенгаши бўлиб ўтмоқда. Абдулазиз Камилов 25 сентябрда ушбу кенгашда сўзга чиқаркан Орол муаммоси ва унинг оқибатлари ҳақида сўзлади. БМТ Бош секретари Пан Ги Мун билан бўлиб ўтган учрашувда Бош котиб Орол муаммоси асоратларини камайтиришда Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди. 

Асосий мавзулар