19:30 07 Декабр 2016
Эфир
АҚШ авиабазаси. Архив суръатАҚШ ҲҲК самолёти. Архив суръат

Қундузда “Толибон”нинг 160 жангарисини йўқ қилинди

© Flickr/ The National Guard © Flickr/ 99th Air Base Wing Public Affairs Photographers
1 / 2
Дунёда
Ҳавола олиш
38 0 0

“Толибон” жангариларининг шаҳар аэропортини эгаллаб олишга қаратилган ҳужуми қайтарилди.

ТОШКЕНТ, 30 сен Sputnik. Афғонистон шимолида, Қундуз шаҳрида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари  ҳужуми натижасида “Толибон”нинг 160дан зиёд жангариси йўқ қилинди, РИА Новости TOLO News хабарига асосан.

Душанба куни 300минг аҳолига эга бўлган Қундуз шаҳри жангарилар томонидан эгаллаб олинганди. Сешанба куни эрталаб Афғонстон Мудофаа вазирлиги Қундузни озод қилиш операцияси бошланганлиги ҳақида хабар берди. Ҳукумат қўшинларининг биринчи ҳужуми натижа келтиимади.

Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Файз Муҳаммад Амирнинг сўзларига қараганда, сешанба оқшом “Толибон” жангарилари шаҳар аэропортини  эгаллаб олишга ҳаракат қилди. Бир неча соат давом этган жангда ҳукумат қўшинлари жангарилар ҳужумини қайтариўа муваффақ бўлишди.

“Жангарилар ҳукумат қўшинлари жавобидан кейин чекинишга мажбур бўлди. Ҳарбий қўмондонлар ҳаво орқали етиб келишди. Энди қуруқлик қўшинларини кутаяпмиз”, ғ деди Амири. Унинг гапларига қараганда, жангарилар катта талофат кўрган.

“Толибон” жангарилари шу йилнинг Апрел ойининг охиридан бошлаб фаоллик кўрсата бошлади. Ўшанда улар Қундуз шаҳрини ўраб олишганди. Ҳукумат хабарига қараганда, “Толибон” билан ёнма-ён  “Ислом давлати” тарафдорлари ҳам жанг қилмоқда. 

 

Асосий мавзулар