16:55 08 Декабр 2016
Эфир
Вертолеты Ми-35

Эксперт: Россия Сурияга 40-60 самолёт билан икки қўриқловчи баталион юборади

© Sputnik/ Кирилл Каллиников
Дунёда
Ҳавола олиш
192 0 0

Суриядаги авиация полки асосини ҳужумчи ва бомбардимончи самолётлар ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 30 Сен Sputnik. Россия Сурияга 40-60 самолётдан ташкил топган аралаш полк билан икки қўриқловчи баталион юборади, дейди Геосиёсий муаммолар академияси президенти, ҳарбий фанлар доктори Константин Сивков.

Олдинроқ хабар берганимиздек, Россия Сурия ҳукумати илтимосига биноан, Сурияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Хусусан Россия Сурияга "ИД" террорчиларига қарши кураш учун жанговор ҳаво кучларини юборади.

“Ҳозир у ерда битта авиабаза ишлаяпти, демак бир авиаполк миқёсида – яъни 40-60 самолетлар иштирокида ҳарбий ёрдам кўрсатилади. Агар улар Сурия аэродромида жойлашса, хавфсизликни таъминлаш учун икки қўриқловчи баталион ҳам юборилади”, — деди Сивков.

Эксперт фикрича, Россия Су-24, Су-25 ва Су-34  ҳужумчи ва бомбардимончи самолётлардан ташкил топган, бирлашган авиация полки ташкил қилади. Авиабазани қўриқлаш учун икки баталион ҳарбийлар юборилади. Разведка вазифаси — учувчисиз самолётлар зиммасига юкланади.

“Қрим ярим оролидаги узоқ масофага учувчи бомбардимончи авиация аэродроми ҳам ишлатилиши мумкин,  лекин бунинг эҳтимоли кам. Чунки Каспий денгизи, Эрон ва Туркия ҳудуди устидан учиб ўтишга тўғри келади. Туркия бизнинг бомбардимончиларимиз учиб ўтишига рухсат бериши амри маҳол”, — деди эксперт.  

Унинг фикрича Россия учувчилари Ироқ ва Эрон ҳарбий ҳаво кучлари билан биргаликда жанг олиб боради. 

Асосий мавзулар