ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Россиянинг Федерал миграция хизмати (ФМС) янги қонун лойҳасини таёрлади. Унга кўра чет эллик ишчилар учун патент муддатини узайтириш мажбурияти бекор қилиниши мумкин, РИА Новости "Известия" газетаси хабарига асосан.
Нашр хабарига кўра ишчи мигрантлар Россия ҳудудида чекланмаган муддат давомида қолиши мумкин.
Ҳозирги пайтда мигрантларга ишлаш учун патентлар бир йил муддатга берилади. Улар ишга киргандан сўнг, корхона уч кун муддат ичида ФМХ бўлимига, Солиқ хизматига хабар бериши керак. Ушбу маълумотлар Солиқ хизмати томонидан ҳам ФМХга юборилади. Оқибатда бир хил маълумотлар такрорий юборилиб ортиқча иш қилинади.
“Аслида янги қонун қабул қилувчи томон учун маъмурий тўсиқларни камайтиради ва жойлардаги миграция ходимлари ишини осонлаштиради”, — дейди миграция хизматидаги манбаа.
Унинг фикрича иш берувчининг ёзма аризаси керак бўлмайди, чунки мигрант ҳақидаги маълумотларни Солиқ хизмати беради, патент муддатини узайтириш автоматик равишда бўлади.