16:53 11 Декабр 2016
Эфир
АҚШнинг  Б-52  ҳарбий самолети. Архив суръат

Афғонистонда АҚШ ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

© Sputnik/ Валерий Мельников
Дунёда
Ҳавола олиш
27 0 0

Пайшанба оқшом Hercules С-130 АҚШнинг ҳарбий-транспорт самолёти Жалолобод аэропорти яқинида қулаб тушди. 14 киши ҳалок бўлди.

 

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг юк самолёти қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости, АВС телеканали хабари асосида.

Охирги маълумотларга қараганда самолётда 11 киши бўлган – олти ҳарбий экипаж аъзоси ва беш ходимлар. Уларнинг фуқаролиги эълон қилинмаган. Фожеа жойига яқин турган уч Афғон фуқароси ҳам ҳалок бўлган.

Фожеа Афғонистон шарқида содир бўлди. Ҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас, лекин дастлабки хабарларга қараганда самолётга ҳужум қилинмаган.

“Толибон” жангарилари эса, ушбу қулаб тушган америка самолётни биз уриб туширдик, дейишмоқда. “Толиб”ла кўпинча ўз ҳарбий ғалабаларини муболаға қилишади. Хусусан, улар НАТОнинг Афғонистонда, ҳар хил сабабларга кўра, қулаб тушган барча самолётларини — биз уриб туширдик дейишганди.

 

Асосий мавзулар