АҚШ мактабидаги отишмада 10 киши қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАҚШ полицияси
АҚШ полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26 ёшли америкалик отишмани машҳур бўлиш учун уюштирган

 

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. АҚШнинг Орегон штатидаги коллежда 26 ёшли эркак отишма уюштирди. Фожеа оқибатида 10 киши қурбон бўлди, 7 киши жароҳатланди, хабар берди Sputnik International.

Отишма Розберг шаҳри яқинида жойлашган ўқув масканида содир бўлди. Қотил полициячилар томонидан қўлга олиш пайти отиб ўлдирилди.

“Қотил аудиторияда пистолетига ўқ жойлай туриб талабаларга жойидан туришни ва қайси динга мансублигини айтишни буюрган. Ўрнидан турган христианларга, уларни Худо кутиб олишини айтган, ва отишни бошлаган”, —  деб яраланган Анастасия Бойленнинг сўзларини келтиради CNN телеканали.

Ҳуқуқни сақлаш органлари вакили жиноятчининг исми —  Крис Харпер Мерсер (Chris Harper Mercer) эканлигини айтди. Бу 26 ёшли эркак Росберг яқинида яшаган, лекин коллеж талабаси бўлмаган. Ундан уч пистолет бир бир винтовка топилган. ОАВ хабар беришига қараганда, қотил бўлғуси жиноятини интернетда муҳокама қилган ва уни янгиликларда машҳур бўлишнинг ёлғиз услуби деган.

Терговчилар аллақачон Мерсернинг оиласи ва дўстларини сўроқ қилдилар ҳамда унинг ижтимоий тармоқларда қолдирган хабарларини ўрганмоқдалар, ОАВ хабарига кўра.  

АҚШда бундай фожеалар доимий равишда бўлиб туради. Бу АҚШда қурол сотиб олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи эркин бўлганлиги учун. АҚШда қурол сотиш ва уни ишлатиш қонунлари бошқа мамлакатларга нисбатан юмшоқ. Орегондаги ушбу воқеадан сўнг Барак Обама конгрессдан қурол назорати ҳақидаги қонунларни кучайтиришни сўради.

 

Янгиликлар лентаси
0