Анкара: етти давлат Россияни Сурия мухолифатига ҳужум қилишни тўхтатишга ундамоқда

© Sputnik / Михаил Алаеддин / Медиабанкка ўтишСурия ҳарбий кучлари Хома вилоятида ҳарбий операцияга таёргарлик кўрмоқда
Сурия ҳарбий кучлари Хома вилоятида ҳарбий операцияга таёргарлик кўрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ, Франция ва Германиянинг бирлашган ҳужжатида, Россия ҳаво ҳужуми, жангариларни йўқ қилиш ўрнига, тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келди дейилган.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Анқарада Саудия Арабистони, Қатар, Туркия, Буюк Британия, Германия, Франция ва АҚШ давлатлари томонидан тузилган баёнот эълон қилинди. Унга кўра ушбу давлатлар Россиядан Сурия мухолифатчиларига ҳужум қилишни тўхтатиб “Ислом давлати” жангарилари билан курашишни давом эттиришни сўраган.

Россия Ҳаво-космик қўшнлари иштирокидаги жанговор операция чоршанба куни бошланди. Ушбу операция Сурия Араб Республикаси мурожаатидан кейин бошланди ва  Ироқ, Эрон ва Сурия ҳарбийлари билан биргаликда олиб борилмоқда.

АҚШ ва Саудия Арабистони бўлса 2014 йилдан бери “ИД” жойлашган ҳудудларга зарба бериб келишмоқда. Ушбу ҳаракатлар Сурия давлати ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз олиб борилмоқда.

“Биз Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштирокидан чуқур ташвишдамиз, ассосан, Хома, Хомса ва Идлибга ҳужумларидан. Ушбу ҳужумлар “Ислом давлати”га зарба бериш ўрнига тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келди”, — дейилган эълон қилинган ҳужжатда.

Ҳужжатда айтилишича, Россиянинг ҳаракатлари ушбу можаронинг кенгайишига сабаб бўлиши мумкин. Шундай қилиб етти мамлакат ҳукумати Россиядан Сурия мухолифатчилари ва тинч аҳолига ҳужум қилишни тўхтатиб, ИШИД террорчиларига қарши курашишни талаб қилмоқда.

Мудофаа вазирлиги маълумотига қараганда, Россия ҳарбий самолётлари Сурияда 10дан зиёд нишонларга зарба берган ва портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи завод, қурол-яроғ омбори ва террорчилар бошқарув пункти йўқ қилинган. Вазирлик хабарига кўра нишонлар Сурия ва Россия разведкалари маълумотлари асосида танланади.

Суриянинг Россиядаги элчиси Россия зарбалари айнан жангарилар позицияларига берилаяпти, тинч аҳоли ёки мухолифат жойлашган ҳудудларга эмаслиги тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0