Россия МВ "ИД" иншоотларига берилган янги зарбаларни кўрсатди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишРоссия самолтлари Суриянинг "Хмеймим" аэродромида
Россия самолтлари Суриянинг Хмеймим аэродромида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги “ИД”нинг ҳарбий иншоотларига берилган зарбалари видеолавҳаларини YouTubeда кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Бугун Россия Мудофаа вазирлиги Су-34 ва Су-24 самолётлари томонидан Суриянинг Ракка ва Джиср-Эш-Шугура аҳоли пунктлари яқинида жойлашган “ИД” жангарилари ер ости бошқарув пунктлари ва ўқ-дори омборига берилган зарбалар видеолавҳаларини кўрсатди, РИА Новости хабари асосида.   

YouTube порталида намойиш этилган ушбу видеолавҳада  Су-34 самолёти БЕТАБ-500 бетон-тешар авиабомбаси билан нишонга аниқ зарба бериши натижасида, Ракка яқинида жойлашган “ИД”га тегишли ер ости қўмондонлик пункти йўқ қилиниши кўрсатилган. 

Яна бир видеолавҳада Су-24М самолёти Джиср-Эш-Шугур яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган қурол-яроғ омборига берилган зарбаси кўрсатилган. Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенковнинг сўзларига кўра “бункердаги кучли портлаш, ушбу истеҳкомда террорчилар томонидан катта миқдорда ўқ-дори сақланганлигини билдиради”. 

Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенковнинг баёнотига кўра Россия ҲКК томонидан ўтган кеча-кундуз давомида 20дан ортиқ жанговор парвозлар амалга оширилиб “ИД” террорчиларининг 9 истеҳкомига зарба берилди. 

Террорчилар ўрнашиб олган ҳудудлардаги нишонлар Сурия ва Россия разведка маълумотлари, спутниклар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида олинган маълумотлар асосида белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Сурия ҳукумати расмий мурожаатига биноан ушбу араб республикасига террорчилар билан курашишда ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда. Ушбу жанговор операцияни Россия, Эрон, Ироқ ва Сурия давлатлари биргаликда амалга оширмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0