16:58 11 Декабр 2016
Эфир
Сурия миллий армияси қўшнлари. Архив сурат

Уч мингдан зиёд "ИД" жангарилари Иорданияга қочди

© Sputnik/ Михаил Алаеддин
Дунёда
Ҳавола олиш
126 0 0

Сурия армияси таслим бўлишни таклиф қилгандан сўнг “ИД”, “Нусра” ва “Жайш ал-Ярмуқ” экстремистлари Иорданияга қочди.

ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. "Ислом давлати", "Жабҳат ан-Нусра" и "Жайш ал-Ярмуқ" террорчи гуруҳларига тегишли жангариларнинг 3000 нафари, Сурия армияси ҳужумидан қўрқиб Иорданияга қочди, деб хабар берди ҳарбий манбаа РИА Новостига.

“Уч мингдан зиёд “ИД”, “Нусра” ва “Жайш ал-Ярмуқ” жангарилари Иорданияга қочди. Улар Сурия армиясининг фаоллашувидан ва Россия авиа зарбаларидан қўрқишади”, — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда, якшанба куни Сурия армияси Дамаск яқинидаги Дайр эз-Зор, Хомс ва Палмирада ўрнашиб олган жангариларга зарба берди. Дайр эз-Зорда “ИД” террорчиларига зарба беришдан мақсад, душманни Расафа, Ришдия, ум ал-Синаадан улоқтириб ташлаш эди. Жанг давомида 160 жангари йўқ қилинди. Тўқнашувлар вақтида террорчилар портловчи моддалар билан тўлдирилган уч БМПни портлатишди. Сурия аскарлари орасида ҳам яраланганлар бор.    

Хомс вилоятида Палмирада Сеҳня яқинида террорчиларнинг икки колоннаси йўқ қилинди. Террорчиларнинг эл-Қоратайн яқинидаги истеҳкомларига зарба берилди, 17 жангари йўқ қилинди.

Сурия ҳаво кучлари Хомснинг Фойлак аҳоли пунктда жойлашиб олган "Жабҳат ан-Нусра", "Катаиб ал-Фарук" ва "Аҳрор аш-Шом" гуруҳларига зарба берди. Манбаанинг сўзларига қараганда, Суриялик в чет эллик террорчилар орасида бошқарув ҳуқуқи учун жиддий кураш бўлмоқда. Сурияликлар ёлланган жангарилардан Хуле, Растан ва Талбиси аҳоли пунктларини ташлаб кетишни талаб қилмоқда.

Сурия ҳарбий кучлари Душанба куни (бугун) Растан ва Талбиси аҳоли пунктлари устидан варақалар ташланди. Уларда террорчиларга қуролларини ўз ихтиёрлари билан топшириш, тинч аҳолига бўлса ушбу жойларни ташлаб кетиш таклиф қилинган, чунки яқин орада Сурия қўшнларининг кенг кўламли ҳарбий операцияси бошланади.

Ушбу вақтда Дамаск яқинида Сурия самолётлари террорчилар жойлашиб олган Дума, Дарайага зарба берди. Харастда террорчиларнинг штаб-квартираси йўқ қилинди. Ушбу харакатлар ёрдамида, Сурия ҳарбий кучлари миномёт ва артиллерия қуролларидан Дамаскни ўққа тутиб турган тероррчиларни пойтахтдан узоқроққа улоқтириб ташламоқчи.

Шимолда, Алеппо шаҳри яқинида, Сурия Ҳарбий кучлари базаси яқинида “ИД” ҳужуми бартараф этилди, 15га яқин террорчи йўқ қилинди.

 

Асосий мавзулар