16:53 08 Декабр 2016
Эфир
Қирғизистонда парламент сайлови. Архив сурат

ШҲТ кузатувчилари Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловни очиқ ва демократик деб тан олди

© Sputnik/ Табылды Кадырбеков
Дунёда
Ҳавола олиш
25 0 0

Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти кузатувчилари Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловни мамлкат қонунларига ва халқаро талабларга мос равишда ўтказилди, деди ШХТ ваколатхонаси Бош котиби муовини Собир Имандосов.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Қирғизистонда бўлиб ўтган сайловни очиқ ва демократик деб тан баҳолади, ШХТ ваколатхонаси Бош котиби муовини Собир Имандосов.

Кузатувчилар: Қирғизистонда сайловни кузатиш учун барча шароитлар яратилган.

Қирғизистонда парламент сайлови якшанба куни бўлиб ўтди. Парламентдаги 120 ўринга 14 партия даъвогар. Янги қонун чиқарувчи орган тартибга ўтиш учун партиялар 7%дан кўп овоз олишлари ва мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида 0,7% дан кўпроқ сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиши керак. МДҲ давлатлари вакиллари хабар беришича сайлов миллий ва халқаро қонунларга мувофиқ равишда ўтказилди.

“ШҲТ ваколатхонаси бўлиб ўтган сайловни очиқ ва демократик деб тан олди. Конституцион қонунлар бузилши кузатилмади. Сайлов Қирғизистон қонунларга ва халқаро талабларга мос равишда бўлиб ўтди”, — деди Имандосов.

Унинг сўзларига қараганда ШҲТ кузатувчилари овоз бериш пайтида мамлакат пойтахтида жойлашган 66 сайлов участкасида бўлишди. “Қирғизистон ҳукумати сайловни кузатиш учун барча шароитларни яратиб берганлигини” Имандосов алоҳид таъкидлаб ўтди.

 

Асосий мавзулар