19:22 07 Декабр 2016
Эфир
АҚШ президенти Барак Обама. Архив суръат

Обама: дунё савдоси қоидаларини Америка ёзади, Хитой ёки бошқалар эмас

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
722 0 0

Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги ҳақидаги шартномага келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Душанба куни АҚШ президенти Барак Обама 12 мамлакат иштирокида Тинч океани мамлакатлари савдо ҳамкорлиги ҳақида келишиб олганлигини хабар қилди. (Trans Pathific Partnership–ТPP, Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги — ТОМҲ)

Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги  (ТОМҲ) доирасида Осиё ва Тинч океани регионида эркин савдо ҳудуди ташкил қилинади. Ушбу регионга дунё иқтисодининг 40% ва дунё савдо-сотиғининг учдан бири тўғри келади. Шартномага аъзо давлатлар: АҚШ, Канада, Мексика, Перу, Чили, Малайзия, Бруней, Сингапур, Въетнам, Австралия, Янги Зеландия ва Япония.

“95% мижозларимиз мамлакатимиздан ташқарида яшаётган бир пайтда, биз Хитой ёки бошқаларга глобал иқтисодиёт қоидаларини ёзишга йўл қўя олмаймиз. Ушбу қоидаларни биз ёзишимиз керак. Америка маҳсулотлари учун янги бозорлар очишимиз, ишчилар ва экологияни ҳимоялаш учун юқори стандартлар ўрнатишимиз керак. Бугун Атлантада тузилган шартнома шуни таъминлайди”, — деди Обама.

Обама ишонч билиришича,  янги шартнома АҚШдаги иш ўринлари ва атроф-муҳитни “тарихдаги бошқа ҳеч-қандай шартнома ҳимоя қилмагандек” ҳимоя қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу шартнома матни ҳалигача хуфия сақланиб келмоқда. ТОМҲ ҳақидага барча  келишувлар ими-жимида, Европа, Россия, Хитой каби дунёниг бошқа йирик иқтисодий мамлкатларига сездирмасдан олиб борилганди. 

Бу борада Обама “Шартноманинг сўнгги матни таёр бўлгач, конгресс ва америка халқи унинг ҳар бир сўзи билан танишиш учун неча ой вақтга эга бўлади. Кейин мен унга қўл қўяман” деди. 

 

Асосий мавзулар