16:52 11 Декабр 2016
Эфир
Компьютерда ишлаш. Архив сурат

Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Дунёда
Ҳавола олиш
23300

Ушбу чет эл дастурларидан фойдаланган хизматчилар лавозимидан бўшатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Яқин кунлар ичида давлат хизматчилари учун Google, Yahoo интернет хизматлари ва WhatsApp дастурларидан фойдаланишни таъқиқлаш ҳақидаги қонун лойҳаси давлат Думаси муҳокамасига киритилди, РИА Новости "Известия" хабари асосида.

Ушбу таклиф билан “Россияни ҳимоя қиламиз” ижтимой ташкилот раҳбари Михаил Марченко чиқди. КПРФ юридик хизмати раҳбари депутат Вадим Соловьев ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлади.

Бироз олдин, Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Сергей Патрушев ҳам давлат хизматчиларига  шундай қилишни маслаҳат берган эди, чунки ушбу оммавий дастурлар таркибида чет эл разведка хизматларининг маълумот йиғиш воситалари топилган.

Соловьевнинг гапларига қараганда, юқори лавозимда ишлайдиган давлат хизматчилари ихтиёрида бўлган ҳар қандай маълумот, чет эл махсус хизматлари учун катта қизиқиш туғдириши аниқ. Ҳозирги халқаро нотинчлик вазиятида, давлат хизматчилари фаолияти жиддий диққат остида бўлиши янада долзарб масалага айланган.   

Марченконинг сўзларига қараганда, қўшимчалар “Давлат фуқаролик хизмати ҳақида”ги қонунига ўзгаришлар киритиш таклиф қилинган. Ушбу қонуннинг “Давлат хизмати билан боғлиқ таъқиқлар” бўлимини қуўдаги сўзлар билан тўлдириш керак: “Давлат фуқаролик хизмати мунособати билан Google, Yahoo ва WhatsApp хизматларидан фойдаланиш таъқиқлансин”.

Ундан ташқари Марченко административ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги қонунга, юқоридаги бандларни бузганлик учун жаримадан хизмат  вазифасидан бўшатишгача чоралар белгилашни таклиф қилди.

Хавфсизлик Кенгаши ушбу таклифни қўллаб-қувватлади, сенатор Елена Афанасева эса ушбу ташаббусни парламент муҳокамасига қўйишга таёр эканлигини айтди.

 

Асосий мавзулар