Россия Мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистонга ташриф буюради

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов
Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазлиги вакили ҳудуддаги хавфсизлик муаммоларини муҳокама қилиш, ҳамда иккиёқлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун келади.

 

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Россия ҳарбий делегацияси билан биргалика 7-8 октябрда Ўзбекистонга ташриф буюради, МВ матбуот хизмати хабарига кўра.

“Музокараларда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги билан ҳудуддаги хавфсизлик муаммолари ва  келажакда икки тарафлама ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган”, — дейилган вазирлик хабарида.

Июлда Ўзбекистонга Россия ТИВ Сергей Лавров ташриф буюурганди. Ўшанда Тошкент ва Москва сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда икки тарафлама самарали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишганди.

 

Янгиликлар лентаси
0