Москва Тошкентга Суриядаги ҳарбий операция мақсадини тушунтириб берди

© Сайт Минобороны РФРоссия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов
Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолй Антонов билан учрашди, Россия Мудофаа вазирлиги хабари асосида.  

Расмий вакиллар регионал ва глобал хавфсизлик ва ҳозирги кун таҳдид ва чақириқларига жавоб бериш учун кучларни бирлаштириш масалаларини келишиб олишди.

Антоновнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлиги регионда барқарорликни сақлаб қолувчи зарур омил бўлиб қолмоқда, Ўзбекистон Москва учун стратегик ҳамкор бўлиб қолмоқда. Мудофаа вазири ўринбосарининг сўзларига қараганда ҳарбий соҳада мувофиқлаштирилган ҳатти-ҳаракатлар, Ўрта Осиёда хавфсизлик ва тинчликни сақлаш учун керакли замин бўлади.

Ундан ташқари Ўзбекистон ТИВ илтимосига биноан, россия томони Россия ҳарбий кучлари томонидан Сурияда ўтказилаётган ҳарбий операциянинг мақсад ва табиатини тушунтириб берди.

30 сентябрдан бошлаб, Сурия президенти Башар Асад илимосига биноан, Сурия ҳудудида ўрнашиб олган “ИД” жангарилари позицияларига ҳаводан зарба беришни бошлади. Ушбу зарбалар ҳужумчи Су-25, Су-24М, Су-34 ва қирувчи Су-30СМ самолетлари ёрдамида ҳамда Каспий флотининг кемаларининг “Калибр” қанотли ракеталари ёрдамида амалга оширилмоқда. Зарбаларнинг нишонга тегиш аниқлиги – 5 метр.

Охирги хабарларга қараганда, Россиянинг Ҳаво-космик кучлари операция бошидан буён 112 зарба, Россия ҳарбий флоти қанотли ракеталар ёрдамида 26 зарба берди. Ушбу зарбалар террорчиларнинг қўмондонлик пунктларга, қурол-яроғ омборларига, алоқа ва таёрлов марказларига берилди.  

Суриянинг Россиядаги элчиси Рияд Ҳаддадниг сўзларига қараганда зарбалар аниқ террорчилар истеҳкомларига тегмоқда ва ушбу кунга қадар ИШИДнинг 40% ҳарбий инфрақурилмаси йўқ қилинган.

Операцияда Россиядан бошқа Сурия, Эрон ва Ироқ мамлакатлари қатнашмоқда. Ушбу мамлакатлар террорчилар ҳақидаги барча маълумотларни ва разведка хабарларини бирлаштириш учун Боғдодда ахборот маркази очилган. Ҳарбий авиация ва флот зарбаси учун нишонлар ушбу марказ маълумотлари асосида белгиланади.

 

Янгиликлар лентаси
0