Франция "Мистрал"ларни Мисрга сотди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтиш"Мистрал" русумли вертолет ташувчи кема
Мистрал русумли вертолет ташувчи кема - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу шартнома Коҳирада ҳафта охирида имзоланади. Вертолет ташкувчи кемалар Мисрга баҳорда топширилади, экипаж ўқитилгандан кейин.

ТОШКЕНТ,  9 окт – Sputnik. Миср ва Франция келаётган дам олиш кунларида икки "Мистраль" русумли кемаларни сотиб олиш ҳақида шартномани имзолашади, РИА Новости Миср расмий ахборот агентлиги МЕНА хабари асосида.

Томонлар 10-11 октябр куни Франция Бош вазири Мануэл Валснгинг Коҳирага бўладиган сафари чоғида ушбу шартномани имзолашади. Ушбу маълумотни Мисрнинг Париждаги элчиси Ихаб Бадави ҳам тасдиқлади.  

Маълумки, франция бош вазири Миср собиқ бош вазири Иброҳим Махлабнинг таклифи билан келади. Шартномадан ташқари сиёсатчилар Яқин Шарқдаги, хусусан Суриядаги вазиятни ҳам муҳокама қилишади.   

Икки вертолет ташувчи кема ҳақида шартнома "Рособоронэкспорт" ва Франциянинг DCNS/STX компанияси билан 2011 йилда тузилган.

Париж щтган йил кузда Россияга ушбу кемаларни еткизиб бериши керак эди, лекин Россияга қарши санкциялар киритилиши мунособати билан. Августда Россия ва Франция ушбу кемаларни қуриш ва еткизиб бериш борасидаги ашртнома бекор қилиш ҳақида қатъий қарор қабул қилишди.

Франция президенти Миср раҳбари Абдул Фаттох Ас-Сиси билан сентябр охирирда Россия буюртмаси билан қурилган, вертолет ташувчиларни сотиш ҳақида келишиб олишди.

Кемалардан бири Қизил денгизда жойлашади,иккинчиси эса Ўрта ер денгизида хизмат қилади. Кемалар Мисрга келаси йил баҳорда, кема шахсий состави ўқитилгандан кейин етказиб берилади.

 

Янгиликлар лентаси
0