19:44 30 Апрел 2017
Эфир
Взрыв в столице Турции

Туркиянинг Анкара шаҳрида шанба куни кучли портлашлар юз берди

© Youtube/ Emre kocali
Дунёда
Ҳавола олиш
107 0 0

Митинг пайтида икки портловчи ускуна ишга туширилди, қурбонлар сони жуда кўп, дейилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Шанба куни, Туркия пойтахти Анкарада икки кучли портлаш юз берди, РИА новости Туркиянинг Dogan ва NTV телеканали хабари асосида. 

Портлаш Анкаранинг Темир йўл вокзали яқинида, профсоюзлар томонидан уюштирилган, митинг бошланишидан олдин, одам жуда гавжум жойда юз берди. 

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган хабарларга кўра, портлаш оқибатида 86 киши қурбон бўлди, 120га  яқин киши жароҳатланди.  

Портловчи ускуналар “Меҳнат, тинчлик, демократия” шиорлари остида ўтказилаётган, Туркия ҳукумати ва Қурдлар орасидаги ҳарбий тўқнашувларни бас қилишга қаратилган митинг пайтида ишда туширилди. Портлашлар худкуш террорчилар томонидан амалга оширилганлиги гумон қилинмоқда.  

Туркия ҳукумати томонидан ушбу портлашлар террорчилик акти деб баҳо бериб, текширув ишлари олиб бормоқда.

Асосий мавзулар