08:18 24 Сентябр 2017
Эфир
Белоруссия президенти сайлови. воқеа жойида олинган суръат

Белоруссия марказий сайлов қўмитаси: сайловда Лукашенко ғолиб чиқди

БелТА
Дунёда
Ҳавола олиш
4 0 0

Марказий сайлов қўмитасининг дастлабки хабарларига кўра, сайловда Лукашенко 80% дан кўп овоз олган ҳолда ғолиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Белоруссияда якунланган сайловда, ҳозирги президент Лукашенко ғолиб чиқди. Унга 80% дан зиёд сайловчилар овоз берди, Sputnik Беларусь хабари асосида.

Республика ҳудудидаги сайлов участкалари соат 20:00 да ёпилди. Белоруссия Марказий сайлов қўмитаси раиси Лидия Ермошинанинг сўзларига қараганда, дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирги президент 89% овозларга эга бўлган. Аниқ ҳисоб натижалари душанба куни эълон қилинади.

Сайловда, амалдаги президентдан ташқари, Либерал демократик партия раҳбари Сергей Гайдукевич, Патриотлар партияси раиси Николай Улахович ва “Ҳақиқатни гапир” кампания фаоли Татяна Короткевич қатнашди. Ундан ташқарисайлов бююлитенида – ҳаммага қарши овоз бериш имконияти ҳам бор эди.

Сайлов тинч, қоидабузарликлар бўлмаган ҳолда ўтди.

Асосий мавзулар