08:17 24 Сентябр 2017
Эфир
Қирғизистон Мудофаа вазири Абибилла Кудайбердиев. Архив суръат

Қирғизистон Мудофаа вазири устидан жиноий иш қўзғатилди

Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев
Дунёда
Ҳавола олиш
60 0 0

Махсус хизматлар маълумотига қараганда, Мудофаа вазири бюджет маблағларини ўзшлаштиришда айбланмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қирғизистон мудофаа вазири Абибилла Кудайбердиев устидан жиноий иш қўзғатилди, Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабари асосида.

Махсус хизматлар хабарига кўра, Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириш бўйича порахўрлик тизими аниқланган.    

Қирғизистон ДМХҚ хабарига кўра 2014 йилнинг август ойида Мудофаа вазирлиги буйруғи билан, ГП "Аскер Курулуш" қурилиш компаниясига, ноқонуний равишда 12 миллион Сом ажратиб берилган.

Ушбу маблағ давлат назоратига нотўғри маълумотлар бериш йўли билан беркитилиб, Мудофаа вазирлиги ва ГП "Аскер-Курулуш" компаниясидаги баъзи бир кимсаларнинг шахсий манфаати йўлига ишлатилган, дейилган қўмита хабарида.     

ГП "Аскер-Курулуш" компаниясида ишловчи ҳайдовчи, сантехник ва цех мастерлари номига бир неча янги корхоналар очилиб уларнинг ҳисобига кўрсатилган маблағлар кўчирилган.  

Министр ва яна бир неча кишилар устидан, Қирғизистон жиноят кодексининг мансабини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, давлат мулкини ўзлаштириш каби моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиб текширувлар ўтказилмоқда.

 

Асосий мавзулар