08:18 24 Сентябр 2017
Эфир
ИШИД экстремист ташкилот байроғи. Архив сурат

Ироқ қўмондонлиги: ИД раҳбари Абу Бакр аль-Боғдодий яраланди

© Sputnik/ Андрей Стенин
Дунёда
Ҳавола олиш
105 0 0

Ироқ ҳаво кучлари якшанба куни ИД раҳбари Абу Бакр аль-Боғдодийнинг кортежига ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 12 окт —Sputnik. "Ислом давлати" террорчилар гуруҳи раҳбари, Абу Бакр ал-Боғдодий якшанба куни уюштирилган ҳужум натижасида яраланди, РИА Новости Ироқ ҳарбий кучлари қўмондонлиги хабари асосида.

Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари якшанба куни, Анбар вилоятида, ИД раҳбарлари йиғилишига бораётган, ал-Боғдодий кортежига ҳужум уюштирди. Ушбу ҳужум натижасида 15 жангари йўқ қилинди. Рейтер агентлиги хабар беришига қараганда, ҳужум натижасида қурбон бўлганлар орасида ал-Боғдодий йўқ.

“Кортеж ўққа тутилиши натижасида Абу Бакр ал-Боғдодий яраланди, икки “дала командири” йўқ қилинди. Улар Абу Камал шаҳри молия раҳбари Умар ал-Кубейси ва кортеж хавфсизлиги учун жавобгар Абу Саад ал-Карбули”, — дейилган ироқ ҳарбийлари хабарида.

Қоҳира давлат университетида теология (диншунослик) фанлари доктори Рахмон Абдуллаев Sputnik Озарбайжонга хабар беришига қараганда, бундай ҳужум, террорчилар сафида содир бўлган парчаланиш натижасида юз берди.

Аввал "ИД" разведка ва махсус хизматлари аксил террор кучларнинг барча ҳаракатини бир қадам олдиндан билиб борар эди. Ҳозир эса. шароит ўзгарган.

"Россия қуролли кучлари ушбу можарога аралашганидан бери "ИД" сафларида парчаланиш сезилмоқда. Террорчилар сафидан қочиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Пайдо бўлган ҳолатдан фойдаланиб, Ироқ армияси ал-Боғдодий яқинлари орасида "кулоқ"лар ёллашга муваффақ бўлган", дейди доктор.

Диншунослик фанлари доктори Рахмон Абдуллаевнинг сўзларига қараганда шу вақтгача Абу Бакр ал-Боғдодийнинг йўналишлари ҳақида, дунёнинг ҳеч бир махсус хизмати бирор маълумот олиш имконига эга бўлмаган. Уни жудда қаттиқ қўриқлашар эди, чунки ал-Боғдодий ИД раҳбариятида энг юқори нуфузли шахс.

Асосий мавзулар