15:56 20 Сентябр 2017
Эфир
Истамбул. Архив сурат

Дунё мамлакатлари Анкарага ҳамдардлик билдирмоқда

© RIA Novosti. Андрей Стенин
Дунёда
Ҳавола олиш
4702

Анкарада шанба куни бўлиб ўтган теракт мунособати билан Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинган. Ушбу мунособат билан Туркияниг дунёдаги элчихоналарида Таъзия китоблари очилган.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Анкарада шанба куни бўлиб ўтган теракт мунособати билан Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинган. Тошкентдаги элчихонада уч кунга очилган Таъзиялар китобига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги номидан қайд киритилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Намик Гюнер Эрпул Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон номига йўлланган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг далда ва ҳамдардлик сўзлари учун самимий миннатдаорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз ўтган шанба куни Туркиянинг Анкара шаҳрида, вокзал яқинида профсоюзлар томонидан уюштирилган, митинг бошланишидан олдин, одам жуда гавжум жойда юз берди. Охирги маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида 95 киши қурбон бўлди, 246 киши жароҳатланди, улардан 48 киши оғир аҳволда реанимацияда даволанмоқда.

Портловчи ускуналар “Меҳнат, тинчлик, демократия” шиорлари остида ўтказилаётган, Туркия ҳукумати ва Қурдлар орасидаги ҳарбий тўқнашувларни бас қилишга қаратилган митинг пайтида ишга туширилди. Портлашлар худкуш террорчилар томонидан амалга оширилганлиги гумон қилинмоқда.

Туркия халқига ўз ҳамдардлигини дуёнинг бир неча мамалакат президентлари билдиришди. Шу жумладан Россия президенти Владимир Путин, ва АҚШ президенти Барак Обама ҳам. Туркиянинг Москвадаги элчихонасида Таъзиялар китоби очилган.

Асосий мавзулар