19:41 30 Апрел 2017
Эфир
Окинава ороли, Япония. Архив сурат

Окинава губернатори янги АҚШ авибазаси қуриш рухсатномасини бекор қилди

© Flickr/ rapayotan
Дунёда
Ҳавола олиш
23 0 0

Бу ҳақда расмий билдириш қоғози Япония Мудофаа вазирлигига юборилди

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Япониянинг Окинава префектураси губернатори Такеши Онага оролда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари базаси қуриш ҳақидаги рухсатномани расман бекор қилди, РИА новости хабарига кўра.

Япониянинг Киодо ахборот агентлиги хабар беришига қараганда Такеши Онага ўз қарорини Япония Мудофаа вазирлигининг Окинавада бўлимига юборди.

20 йил олдин Япония ҳукумати Окинава марказида жойлашган Гиннован шаҳридаги АҚШ ҳарбий аэродромини ёпишга қарор қилганди. Шу билан бир вақтда ушбу аэродромни орол ташқарисига ёки АҚШнинг “Кэмп-Шваб” ҳарбий базаси жойлашган Хэноко шаҳрига кўчиришга қарор қилганди.

ОАВда хабар берилишича, Хеноко шаҳри ва бутун Окинава аҳолиси бунга қаттиқ қаршилик кўрсатган. Губернатор Такеша Онага бўлса бир неча йил олдин ўзининг сайлов кампанияси вақтида янги аэродром қурилишига йўл қўймасликка ваъда берганди. Япония марказий ҳукуматининг Окинава губернаторни кўндиришга қаратилган бир неча уринишлари бекор кетди.

Эслатиб ўтамиз, Окинавада АҚШ ҳарбай қисмлари Иккинчи Жаҳон урушидан кейин жойлаштирилган эди. Окинава Япония ҳудудининг 0,6%ни, яъни 1 фоизидан ҳам кам бўлган жуда кичик қисмини, эгаллайди, лекин ушбу оролда АҚШ ҳарбий қисмларининг 75 %, жойлашган. Одам сонини ҳисобга олсак 26 мингга яқин АҚШ аскар ва зобитлари ҳамда 20 мингга яқин уларнинг оила аъзолари яшайди.

Асосий мавзулар