Кўринмас шайх, «Ислом давлати» раҳбари ҳақида биз нима биламиз?

© Youtube / БыльАбу Бакр ал-Боғдодий
Абу Бакр ал-Боғдодий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодий якшанба куни Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари томондан уюштирилган ҳужумда яраланди. Маълумотларга қараганда ҳозир у шифохонада оғир аҳволда. Унинг келажаги номаълум, лекин кўпчиллик унинг ўтмиши ҳақида ҳам ҳеч нима билмайди.

РИА новости хабарлари асосида

Махфий киши

Абу Бакр ал-Боғдодий Ироқнинг Мосул шаҳрида “Ислом халифалиги” тузиш ҳақида сўзлаган сўзларидан кейин, бутун дунё бўйлаб у ҳақда хабар кенг тарқалди. The Independent газетаси хабарига кўра, ал-Боғдодийнинг шахси аниқ тасдиқланган иккита расми бор. Улардан бири Ироқ ҳукумати қўлида, иккинчиси АҚШ ҳарбий архивларида. Ал-Боғдодий 2004 йилда АҚШ қамоқхонасида бўлган пайти суръатга олинган. Ижтимоий тармоқларда кўплаб суръатлар пайдо бўлган, лекин улар кишининг шахсини аниқ тасдиқлаш имконини бермайди.

Ислом тарихчиси

АҚШ ва Ироқ махсус хизматлари маълумотларига қараганда, ИДнинг бўлғуси раҳбари ёшлигида Боғдоддаги Ироқ университетида Ислом тарихини ўрганган. У ерда ал-Боғдоди Исломшунослик доктори унвонини олган. Уни ёшлигида таниган одамларнинг сўзларига қараганда, ал-Боғдоди ёшлигида лидерлик хусусиятларга эга бўлмаган. Абу Бакр ал-Боғдодийнинг курсдоши, “Ироқ Ислом қўшнлари” ташкилотчиларидан бири Ахмад Дебошнинг сўзларига қараганда у “уятчан, мўмин, доимо бир ўзи юрадиган” бола  бўлган.  

“Мен махфий қўзғолончилар ҳаракати раҳбарларининг ҳар бирини танийман, лекин Боғдодийни танимайман. У ҳеч қанақа қизиқиш уйғотмасди. Мачитга келиб намоз ўқирди, лекин ҳеч ким уни сезмасди”, — деди Дебош The Telegraph газетасига.    

Бизнинг Месси

Ал-Боғдодийнинг яна бир машғулоти бу футбол ўйини эди. “У майдонда гўёки яшнаб кетарди. У бизнинг Месси эди, ҳаммадан яхши ўйнарди”, — дейди Ироқнинг Мобчи шаҳри мачити қавмларидан бири.

Асосий нишон

2011 йил октябрида АҚШ давлат департаменти Абу Бакр ал-Боғдодийни энг хавфли террорчилар рўйхатига киритди. ИД раҳбарининг боши, ёки уни тутишга ва йўқ қилишга ёрдам берадиган маълумот учун Вашингтон катта мукофот эълон қилди – 10 миллон АҚШ доллари. Ундан катта мукофот (25 млн доллар) АҚШ ҳукумати фақат “Ал Қоида” ҳозиги раҳбари Айман аз-Завоҳири ҳақидаги маълумот учун ваъда берган.

“Ислом давлати

2014 йилда Абу Бакр ал-Боғдодий ташкил қилган “Ислом давлати” Ироқ ва Сурия ҳудудларида жуда катта майдонни эгаллаб олди, ИД жангарилари сони 50 мингдан 200 минггача деб  тахмин қилинди. Нефт савдоси кунига ИД ғазнасини 1 миллон долларга тўлдиради.

Сўнгги хабарлар

30 сентябрдан бошлаб, Сурия ҳукумати мурожаатига биноан Россия ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда кемаларда жойлаштирилган ракеталар ёрдамида ИДга зарба бера бошлади. Зарбалар натижасида ИД жанговор инфтрақурилмасининг катта қисми йўқ қилинди. Жангарилар сафида парчаланиш ва ташлаб қочиш ҳолатлари кўпайди.

Якшанба куни Ироқ ҳарбий ҳаво кучлари, Анбар вилоятида, ИД раҳбарлари йиғилишига бораётган, ал-Боғдодий кортежига ҳужум уюштирди. Ушбу ҳужум натижасида 15 жангари йўқ қилинди, Ал-Боғдодий яраланди. Унинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0