ОАВ: Сурия армияси ва минглаб эрон фуқаролари Аллепода ҳужумга таёрланмоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСурия армияси томонидан Атшан шаҳри озод этилиши
Сурия армияси томонидан Атшан шаҳри озод этилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриянинг Хома вилоятида айни дамларда ҳарбий операция бошланиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 окт —Sputnik. Сурия армияси ва Эроннинг "Хезболла" ташкилоти Алеппо шаҳри яқинида ҳарбий операцияга таёргарлик кўрмоқда, РИА новости Рейтер хабари асосида.

Хома вилоятида ўрнашиб олган жангарилар устига ҳужум яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда.

“Бу майдонда жангга жиддий таёргарлик кўрилаётганлигини тушунса бўлади”, — дейди маҳаллий ҳукумат вакилларидан бири. Унинг сўзларига қараганда ИД жангариларга қарши курашда “Ҳукумат армиясининг барча кучлари, “Хезболла” ташкилотнинг сараланган жангчилари ва минглаб эрон кўнгиллилари ёрдамга келган”.

Эслатиб ўтамиз Россия 30 сентябрдан бошлаб, Сурия президенти Башар Асад мурожаатига биноан, Сурияда ҳудудида жойлашиб олган “Ислом давлати” ҳарбий иншоотларига “нуқтали” зарба бериб келмоқда. Ўтган давар мобайнида Россия Ҳаво-космик кучлари 450дан зиёд зарбалар берди. Маълумотларга қараганда 300 жангари, бошқарув пунктлари, қурол-яроғ омборлари ва бошқа кўплаб ҳарбий иншоотлар йўқ қилинди. Ундан ташқари Россия Ҳарбий денгиз флоти 26 қанотли ракета ёрдамида ИДга муваффақиятли зарба берди.

Россия Бош штаби маълумотларига қараганда ИД катта талофатлар кўриб, тинч аҳоли яшаётган шаҳар ва қишлоқларда, мачитларда яшириниб олишган. Сурия армияси билан тўқнаш чизиқда

ИД қуролларининг катта қисмини йўқ қилинди. ИД жангарилари орасида парчаланиш ва тарқоқлик бошланган.

Янгиликлар лентаси
0