Пентагон: АҚШ Сурия шимолига 50 тонна қурол-аслаҳа ташлади

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonАҚШ Мудофаа вазирлиги штаб-квартираси
АҚШ Мудофаа вазирлиги штаб-квартираси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Ҳарбий муассасаси хабарига кўра, шимолий Сурия ҳудудига ташланган 50 тонна қурол-аслаҳани террорчиларга қарши курашаётган маҳаллий кучлар олган.

ВАШИНГТОН, 16 окт — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий самолётларидан шимолий Сурия ҳудудига ташланган қурол-аслаҳа кимга текканини айтди. Америка самолётларидан ташланган қурол–аслаҳани фақат террорчилар билан курашаётган “араб гуруҳлари” олганлигини, қурдлар олмаганини айтишди, РИА Новости хабари асосида.

Петагон матбуот котиби Питер Кук хабарига кўра, АҚШ коалицияси  ҳарбий-транспорт самолётлари якшанба куни Сурия шимолидаги Хасака вилоятида 50 тонна қурол-аслаҳа ташлади. Унинг фикрича, ушбу юкларнинг бир қисми қурд қуролли гуруҳларига теккан. Туркия, ўз ўрнида, буни қаттиқ қораламоқда.

“Осмондан ташланган қурол-аслаҳаларни араб гуруҳлари олди. Уларнинг раҳбарлари олдидан текширилган. Ушбу гуруҳлар, ҳозир Сурияда ИГга қарши курашаётган пиёда қўшнларнинг бир қисми”,  — деб РИА Новостига хабар берди Пентагон вакили, қурдлар ҳақида ҳеч нарса демасдан.

Ҳозирги кунда қурдлар Ироқ ва Сурияда ИДга қарши жанглар олиб бормоқда. ИРоқда улар баъзан АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан ҳарбий ёрдам олмоқда. Россия ҳам қурдларга расмий Боғдод сўрови асосида ёрдам бермоқда.

Ҳудудида бир неча миллион қурдлар яшайдиган Туркия бир  томондан АҚШ иттифоқчиси, иккинчи томондан қурол-яроғ, Туркияда террорчиликда айбланаётган,  “Қурдистон жанговор партиясига” тегиши мумкин деб хавотирланади. Туркия бош вазири Ахмет Довутўғли, Чоршанба куни Анкара Вашингтон ва Москвани Сурия қурдларига ҳарбий ёрдам бериш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирганини айтди. Москва бунга жавобан, ҳарбий ёрдам кўрсатилмаётганлигини айтишди.

Олдинроқ, Россия президенти Владимир Путин, АҚШ томонидан “Озод Сурия армиясига” берилаётган қурол-яроғ, охир оқибатда, яна ИД террорчилари қўлига тушиб қолишидан хавотир билдирганди.

Янгиликлар лентаси
0