МДҲ давлат раҳбарлари: БМТ Хавфсизлик кенгаши янада нуфузли ташкилот бўлиши керак

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишМДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши
МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баённомада МДҲ давлатлари дунёда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлида БМТ ролини мустаҳкамлаш тарафдорлиги эканлигини айтишди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. МДҲ давлатлари раҳбарлари умумий баённомада БМТ Хавфсизлик кенгаши, ҳозирги кун талабларига жавоб бериши учун, янада нуфузли бўлиши керак, деб хабар берди МДҲ ижроий қўмитаси раиси Сергей Лебедев, Новости-Казахстан хабарига кўра.

Жума куни МДҲ давлатлари раҳбарлари Бурабайда бўлиб ўтаётган МДҲ кенгаши мажлисида БМТ 70 йиллиги мунособати билан биргаликда террорчиликка қарши баённома қабул қилишди.

Баённомада МДҲ давлатлари дунёда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлида БМТ ролини мустаҳкамлаш тарафдорлиги эканлигини ва шу билан бирга БМТ тузимида ислоҳотлар ўтказиш вақти келганлиги айтилган.

“БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳозирги замон талабларига жавоб бериш учун янада нуфузли бўлиши ва самарали ишлаши керак. Ташкилот фаолияти бўлса, дунё мамлакатларига БМТ низоми ва мақсадларига мувофиқ қарорлар қабул қилишга ёрдам бериши керак”, — деди Лебедев.

Унинг фикрига кўра ушбу баённома, бутунжаҳон аҳолиси кучини террорчиликка қарши кураш учун бирлаштиришга қаратилган, икккинчи қисми жуда катта аҳамиятга эга.  

“Баённомада айтилишига қараганда, МДҲ давлатлари террорчилик билан курашда барча мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга таёр”,  - деди ижроий қумита раиси.

Ундан ташқари Кенгашда МДҲ давлатларида миграция жараёнларига ҳуқуқий асос бериш ҳақида ҳам келишиб олдилар.

“Кенгаш қатнашчилари ўз қарорларида МДҲ парламентлар аро уюшмасига миграция борасидаги миллий қонунларни халқаро қонун стандартларига мослаштиришга қаратилган ишларни давом эттиришни маслаҳат беришди”, — деди Лебедев.

 

Янгиликлар лентаси
0