Zello – ИД ёлловчилари яхши кўрган дастур

© Sputnik / СтрингерДушанбе шаҳар кўриниши
Душанбе шаҳар кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИД сафида 2 мингга яқин Тожикистон фуқаролари жанг қилмоқда, асосан ёшлар.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. ИД ёлловчилари ёшларни замонавий алоқа воситалари – ижтимоий тармоқлар орқали ёлламоқда. “Одноклассники”, “В контакте” шулар жумласидан. Улар ўзаро алоқа учун Zello дан фойдаланишади.

Хабарларга кўра, ИД сафида ҳозир бир мингдан икки минггача тожикистонликлар бор ва уларнинг асосий қисми ёшлар, деди Sputnik мухбирига ИИ ходими.

Унинг сўзларига қараганда баъзилар “Халифалик” ҳудудига оиласи билан кетади. Аввал улар Афғонистон, ёки Туркияга етиб борадилар, у ердан эса Сурия ва Ироқ ҳудудига ўтадилар.

Ёллашнинг асосий усули – ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда. Аввал ёлловчилар Twitter ёки Facebookни ишлатишган бўлса, ҳозир улар "Одноклассники", "В контакте" ва "Диаспора" тармоқларини ишлатмоқда, дейди суҳбатдош.

ИД “тарғибот машинаси” жуда тиришқоқлик билан ишламоқда, шу билан бирга улар ўз касбини жуда яхши эгаллаб олгани кўриниб турибди.

“Мисол тариқасида, интернетда пайдо бўлган Тожикистон собиқ ОМОН командири иштирокидаги биринчи видео лавҳани олсак, унинг сифати “Голивудда суръатга олингандек”. Улар ёшларни “тоза Исломни қабул қилиб ўз жиҳодини бошлаш”га ундаш учун ҳар қандай сабаб топишга таёр”, дейди у.  

“Яқинда бизга Хатлон вилоятидан бир киши мурожаат қилди. Унинг балоғатга етмаган ўғли акасининг паспорти билан ИДга қочиб кетмоқчи бўлган” – деди ИИ ходими.

Кейин маълум бўлишича, у акасини паспортини ўғирлаган, отасининг танишларидан пул қарз олиб Стамбулга учиб кетмоқчи бўлган. Текширув пайтида балоғатга етмаган йигит "В контакте" ижтимоий тармоғида уни ёллашга ҳаракат қилишганини айтиб берган. Ёлловчилар унинг отаси Тожикистонда давлат тузимини тиклаш учун бўлган жангларда қатнашиб ярадор бўлганлигини, кейин яна ўз қишлоғига қайтиб келиб кетмон чопганини рўкач қилишган.

Ёлловчилар “Сен отанг учун ўч олишинг керак, у халқ учун қон тўккан, энди бўлса бошқалар “Порше”, “Лендкрузер” миниб юрибди”, деб уни кўндиришга ҳаракат қилишган.

“Ўз “мижозлари” билан мулоқот учун ёлловчилар Skype, Whatsapp ва Viber дастурларидан кенг фойдаланишади. Охирги пайтларда улар кўпроқ Zello дастуридан фойдаланишмоқда, чунки у 3G тармоғи, EDGE (2G)тармоғи ва ҳатто оддий GPRS тармоқларида ҳам ишлаши мумкин. Ушбу канал ташқи кўзлардан кўпроқ ҳимоялангани учун, профессионал ёлловчиларга ўз қабиҳ ишларини давом эттириш имконига эга”, — дейди манбаа.

Ундан ташқари улар турли ҳадисларни нотўғри талқин қилиб, Ислом дини ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлмаган ёшларни ИД сафига қўшилишга ундамоқда.  

 

Янгиликлар лентаси
0